Виталий Левченко: "Ҳозирда "Нефтчи" билан амалдаги шартномам бор ва фақат шу ҳақда ўйлаяпман"
20 июн 23:09
Новости
Виталий Левченко: "Ҳозирда "Нефтчи" билан амалдаги шартномам бор ва фақат шу ҳақда ўйлаяпман"
- Ўйин ҳақида...
- Четлатиш ўйин натижасига таъсир кўрсатмай қолиши қийин. Жуда оғир ўйин ўтказдик. Йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Сон жиҳатдан камчилик бўлсак ҳам ўйинда устунликка эга бўлган вазиятларимиз бўлди. Бугун намойиш этган ўйинлари учун йигитларга раҳмат айтаман.
- "Нефтчи" иккинчи бўлимда мутлақо бошқача ўйин кўрсатди. Танаффусда йигитларга нималар дедингиз?
- Ҳақиқатдан ҳам йигитлар бугунги учрашувда жуда яхши ҳаракат қилишди. Барча тушуниб турганди, таркибда камчилик бўлиб қолдик ва четлатилган футболчининг ўрнини ўзимиз тўлдиришимиз керак. Танаффусда йигитлар билан гаплашиб олдик. Захирадан қўшилган футболчилар ҳам жуда яхши ўйин намойиш этиб беришди.
- Жасур Жалолиддинов нега захирадан ўйинга қўшилди?
- Жалолиддинов терма жамоада ўйнаб қайтди, чарчоқ бўлиши табиий. Ҳар бир ўйин учун режамиз бор, у иккинчи бўлимда захирадан қўшилди ва кўрдингиз, ўйинимизни янада кучайтирди.
- Виталий Левченко ва Тожикистон терма жамоаси атрофида айланаётган миш-мишларга муносабатингиз?
- Ҳа, бу ҳақида эшитдим. Ҳозир "Нефтчи" билан амалдаги шартномам бор ва фақат шу ҳақда ўйлаяпман.
- Биринчи давра якунидан сўнг таркиб борасидаги режаларингиз борми?
- Ҳа, албатта, режаларимиз бор. Ўйланган режаларни амалга оширишга ҳаракат қиламиз, бунинг учун босқичма-босқич жараён ва вақт керак.
Комментарии