RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди" Новости

Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"

Бугун Суперлига 7-турнинг "Динамо" ва "Нефтчи" ўртасида қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Виталий Левченко иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин ҳақида кўп ҳам гапирмоқчи эмасман. Фақат шуни айтишим мумкин, стадионда ажойиб муҳит бўлди. Мухлисларга ҳам қойил. Керакли ўйинда ғалаба қозондик. Бу биз учун олдинга ҳаракатни англатади.

- "Нефтчи" яхши ўйнади. Гап-сўзларга қараганда, бу Сиз учун охирги имконият эди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Биласизми, ҳар бир миш-мишга изоҳ бериш ёки тўхталиш менинг вазифамга кирмайди. Бизда клуб раҳбарияти бор ва бундай саволларга раҳбарият жавоб беради. Менинг ишим эса жамоани тайёрлаш. Мен миш-мишларга ишонмайман ва ижтимоий тармоқларни ҳам кузатмай қўйганман.

- Жамоангизнинг бугунги ҳолатини қандай баҳолайсиз?

- Ишлашда давом этяпмиз, тўхтаб қолганимиз йўқ. Футболда паст-баландлар учраб туради. Муҳими, ишлашдан тўхтаб қолмаслик даркор. Ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради. Ютсанг хурсанд бўласан, ютқазсанг хафа. Лекин ҳар икки ҳолатда ҳам ўйинни таҳлил қилишга тўғри келади.

- "Қизилқум" билан баҳсда нима ўхшамаганди?

- Биз Навоийда ғалабага эрта ишониб юбордик. Кутилмаганда стандарт вазиятдан гол ўтказиб ғалабани бой бердик. Бугунги баҳсда эса янаям диққатли бўлишга ҳаракат қилдик. Қолаверса "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги ҳам футболчиларимизга қўшимча мотивация берди.

- Ислом Исмоиловнинг "Нефтчи"да иш бошлаганига қандай муносабат билдирасиз?

- Мураббийлик осон эмаслигини ҳамма билади. Сен доим меҳнатда бўлишинг шарт. Ислом Исмоилов ҳақида илиқ фикрлар кўп янграяпти. У бунга лойиқ, чунки Осиё чемпионатида ғолиб чиқди. Аммо Ислом ёш ва бу ютуқ билан тўхтаб қолиши керак эмас. Ҳар бир қўлга киритилган ютуқ ўз навбатида тарихга айланади. Шуни унутмайлик.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика