RU

Последние новости

18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  7 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  3 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  13 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  29

Виталий Левченко: "Агарда олиб келишни истаган футболчилар билан келиша олсак, умид қиламанки, келаси мавсумда жамоа кучаяди" Новости

Виталий Левченко: "Агарда олиб келишни истаган футболчилар билан келиша олсак, умид қиламанки, келаси мавсумда жамоа кучаяди"

Coca Cola Суперлигасининг 26-тури доирасидаги "Нефтчи" - "Сурхон" учрашувидан кейин мезбонлар устози Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.


- Бугун йигитларимнинг класси сезилиб турди. Учта гол - мавсумнинг мантиқий якуни. Жамоа олдига қўйилган минимум вазифни бажарганидан хурсандман - улар Суперлигада қолишди ва турнир жадвалида юқорилашга эришишди. Бу ажойиб натижа деб айта олмайман. Шундай бўлса-да, йигитлар курашишди, уларда характер пайдо бўлди. Шу боис уларнинг турнир жадвалида кўтарилишини адолатли деб ҳисоблайман.

- Келаси мавсумда жамоа таркиби қанчалик ўзгариши мумкин?

- Бу футболдаги оддий жараён. Исталган жамоада ўзгаришлар бўлади. Барча жамоа кучайишни истайди. Шу сабабли биз ҳам ишлаймиз, тахлил қиламиз, кузатамиз. Агарда олиб келишни истаган футболчилар билан келиша олсак, умид қиламанки, келаси мавсумда жамоа кучаяди. Жамоанинг асосини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Айрим футболчилар атрофида ўйин қуриб, уларга яхши шериклар олиб келиш керак. Шундан кейин жиддий вазифалар учун курашса бўлади. 

- Кеча "Нефтчи"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкинлиги борасида хабар чиқди. Бунга қандай муносабатдасиз?

- Бу ечса бўладиган муаммо. Тўғриси, футболчилар билан қанча қарздорлик борлиги ҳақида маълумот билмайман. Клуб исталган молиявий муаммоларни ҳал қилиши мумкин. Шу сабабли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга умид қиляпман.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика