RU

Последние новости

18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  9 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  9 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  10 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  13 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

Виктор Карпенко: “2017 йилги Чемпионлар лигасини муносиб якунлаб қўймоқчимиз” Новости

Виктор Карпенко: “2017 йилги Чемпионлар лигасини муносиб якунлаб қўймоқчимиз”

“Ал-Айн” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.

Унда бош мураббий вазифасини бажарувчи Виктор Карпенкога ярим ҳимоячи Отабек Шукуров ҳамрохлик қилди.


- Виктор Карпенко: Аввало, бизни илиқ кутиб олишгани учун “Ал-Айн” клубига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Рақибимиз Осиёнинг бугунги кундаги энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Буни улар кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал этиб, исботлаб қўйишди. Лекин биз рақибни ҳурмат қилсак-да, уларга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Умуман олганда, ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳар қандай жамоа ўйиндан олдин ғалаба қозониш ҳақида ўйлайди. Қолгани майдондаги курашдан кейин маълум бўлади. “Бунёдкор”нинг бугунги ҳолатдаги энг асосий эътибори ички мусобақаларга қаратилган. Бироқ 2017 йилги Осиё Чемпионлар лигасини ҳам муносиб якунлаб қўймоқчимиз. Эртага клубимиз обрўси учун курашамиз.  Барқарор ўйин кўрсатиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак мақсадимизга эришамиз. “Ал-Айн”нинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўрганиб чиқдик. Ўз навбатида рақиб ҳам бизни кузатгани табиий. Ўйлашимча, эртага имкониятлардан оқилона фойдаланган жамоа ғалаба қозонади, - дейди Виктор Карпенко.


- “Ал-Айн” жуда кучли рақиб. Шундай бўлса-да, ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Таркибимизда ёш футболчилар кўп. Лекин тажрибали рақибларимиздан чўчимаган ҳолда курашга тайёрмиз, дея оламан.  Эртанги учрашув натижаси иккала жамоа учун аҳамиятсиз бўлса-да, барибир ўртада халқаро учрашув деган мақом бор. Ортимизда бизга ишонч билдираётган мухлисларимиз бор. Ватанимиз шаъни, клубимиз обрўси учун тўп тепамиз, - дейди Отабек Шукуров.


Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика