RU

Последние новости

07:56ЦСКА тасдиқлади  0 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  2 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  43 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  3 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  10

Виктор Жалилов: "Йигитлар бугунги ғалабани Одил Аҳмедовга бағишлашди" Новости

Виктор Жалилов: "Йигитлар бугунги ғалабани Одил Аҳмедовга бағишлашди"

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" (2:1) учрашувидан кейин "лочинлар" бош мураббийи Виктор Жалилов матбуот анжуманида қатнашди.

- "Машъал" жамоасига қарши ўйнаш ҳамма жамоаларга қийин бўлмоқда. Уларга қарши шунчаки ўйин ўтказганимизни эслолмайман. "Машъал"да ишлаб, "Навбаҳор"га қарши ўйнаганимизда ҳам шундай ҳолат кузатилганди. Бугун омад биз томонимизда бўлди. Ўтган йили ушбу жамоага иккита ўйинни бой бергандик, шу нохуш анъанани бузганимиздан хурсандман. Йигитларга матонат кўрсатишгани учун раҳмат айтаман. Аббосжон Ғуломов ўйиннинг сўнгги дақиқаларини жароҳат билан ўтказди. Асосийси, учрашувни ғалаба билан якунлашни уддаладик.

- Жисмоний тайёргарлигимизда ижобий ҳолат кузатилмоқда. Аниқ маълумотларни ҳозир алоҳида келтириб ўтмайман. Иван Соловьёв бугунги ўйинга жароҳат билан тушди. "Насаф"га қарши кечган ўртоқлик учрашувида уни майдонга туширмагандик, бугунги ўйинга асрагандик. Бугун эса укол билан майдонга тушди, ўйнашни ўзи хоҳлади. Жамоа 2:0 ҳисобида олдинда бораётганда, психологик томондан ҳисобни сақлаб қолишга интилади.

- Бугунги рақибимизни яхшилаб ўргангандик. Видеотаҳлиллардан ташқари, статистик маълумотларига ҳам эътибор қаратдик. Бугун рақиб уч ҳужумчи билан ўйнаган бўлсада, улардан кам ҳужум уюштирмадик. Ҳамма гап ҳужумчининг майдонда нечталигида эмас.

- Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, йигитлар бугун ғалаба қозониб, ушбу ғалабани Одил Аҳмедовни қўллаб-қувватлашга бағишлашларини айтишди. Одилнинг термамизга яна фойдаси тегиши аниқ эди, лекин у миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини билдирди, - деди Виктор Жалилов.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика