RU

Последние новости

20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  97 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  8 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди" Новости

Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувида омад мезбонлар томонида бўлди (1:2).

Учрашувдан сўнг бухороликлар мураббийи Виктор Карпенко фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Бунёдкор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйиндан олдин йигитларга бундай жамоа хатоларни кечирмаслигини айтгандим. Амалда шундай ҳам бўлди. 2 та хато ва 2 та гол. Ўйинга келсак, вазиятлар кўп нарсани ҳал қилди. Биринчи бўлимда "Бунёдкор" устунликка эга бўлди, иккинчисида эса биз назорат қилишга уриндик. Яна қайтараман, ҳимоядаги хатолар мазкур натижага сабабчи бўлди",- дейди Виктор Карпенко. 

- Янги футболчилар Азиз Амонов ва Тома Табатадзе борасида фикрингиз қандай?

- Улар жамоага қўшилиб бормоқда, чунки иккинчи давра олдидан мослашиш жараёнини ўтказишга кўп вақт йўқ эди. Амоновнинг ҳаракатлари ёмон чиқмади. Томага жисмоний сифатлар етишмаяпти, шу боис иккита тайм ўйнаётгани йўқ. Вақт ўтиши билан улар жамоага фойда келтиришади деган умиддаман. 

- Билол Туплиев иккинчи бўлимда майдонга тушиб ўйинни кучайтирмоқда. У захира қуролими?

- Билол иккинчи бўлимда ўйинимизга тезлик қўшди. Ўйинни ўз қўлига олади. У иккинчи бўлимда кўпроқ самара келтираётгани учун фойдаланмоқдамиз. Билолда яхши ва иқтидорли футболчи. Ўйлайманки, у вақт ўтгани сари меҳнати билан яна ўзини кўрсатади.

Рейтинг: +1   

Похожие новости

Комментарии

+1   
18 авг 11:04:55
Усмонбек
Ман Бухоро мухлисимасман лекин кеча жамоа айникса 2 таймда галабага хакли уйин курсатди камида 1 очкога хакли эди омад кейинги уйинларда
   
18 авг 10:45:12
Аббосхужа
Шу ерда хам Бухорога нисбатан адолатсизлик бўлибди. Бугун youtubeдан такрор ва такрор кўрдим, Бухоро ўйинчиси елкама елка сал туртиб қўйган холос. Ҳолбуки агар унинг ўрнида Абдуқодир бўлганида 3-4 метр жойга учириб юборарди. Шу ҳолат учун ҳакам жарима белгилаб умуман нотўғри иш қилди. Айтиш мумкин битта ҳолатда судья хато қилибтида деб, лекин шу бир хато билан 90 + дақиқалар қилинган меҳнатни бир пул қилиб юборди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика