Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"
20 авг 2025 00:56
Новости
Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"
Про лига 12-туридан ўрин олган "Арал" – "Олимпик MobiUz" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.
– Бугунги ўйин марказий учрашув эди. Рақиб биринчи ўринда келди. Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Йигитларга ва мухлисларга раҳмат айтаман. Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик.
– Биринчи даврада жамоа иккинчи бўлимда чарчаб қолаётганди. Иккинчи даврада эса жамоа ўйинида сезиларли ўзгариш бўлди. Бунга нима сабаб бўлди?
– Биринчи даврада бундай бўлгани йўқ. Ҳозир жисмоний тарафдан жамоа жуда тайёр. Про лигада исталган жамоага қарши кураш олиб бора оламиз.
– "Олимпик MobiUz" ҳақида гапирсангиз
– Биринчи даврада ҳам айтдим. Про лигадаги энг хавфли жамоа. Ёш йигитлар ҳар ўйинда кучайиб бормоқда. Бугунги ўйинда биз барчасини назорат қилдик. Ғалабамиз адолатли бўлди. Бизнинг жамоадаги асосий мақсад ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишдир.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии