RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Виктор Жалилов: "Ҳужумда муаммоларимиз бор" Новости

Виктор Жалилов: "Ҳужумда муаммоларимиз бор"

Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб "лочинлар" бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрларини билдиради.

"Ҳозирда барча ўйинлар оғир кечмоқда. Биринчи бўлимда "Бунёдкор", иккинчи бўлимда эса "Навбаҳор" яхши ўйнади. Иккинчи таймда амалга оширилган ўзгаришлар ўйинимизни рақиб майдонига кўчирди, натижада бўлим давомида устунликка эришдик. Вазиятлар яратдик, лекин улардан фойдалана олмадик, биргина гол барчасини ҳал қилди. "Бунёдкор"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман.

Албатта, ўйинни таҳлил қиламиз, биринчи бўлимни ёмон ўтказганимиз сабабларини батафсил ўрганамиз. Айрим футболчиларга фаоллик етишмади, улар кўп хатоларга йўл қўйди. Учрашувни чуқур таҳлил қилишимиз керак. Футбол шунақа, биргина гол барчасини ҳал қилади. 

Аввалги учрашувларда ҳам айтгандим, ҳужумда муаммоларимиз бор. Таркибимизга қўшилган футболчилар ўйинни кучайтиришига умид қилгандик. Умуман олганда, ҳужумчилар муаммоси кўпчиликда бор. Кам сонли клубларгина ҳужумдаги фаоллиги билан мақтаниши мумкин. Кўрикда қатнашганлар ишончимизни оқламади.

Бизга ҳам жамоанинг бундай ҳолатга тушиб қолгани ёқмаяпти. Машғулотларда айрим футболчилар ўзларини яхши кўрсатишади, ўйинларда эса аксинча бўлмоқда. Бугун ҳам иккинчи бўлимда бир нечта вазиятлар яратдик, лекин қаердадир маҳорат, қаердадир омад етишмаяпти. Футболчиларимиз қулай вазиятга чиқиб бориб ҳам дарвоза томон зарба беришмаётгани уларга маҳорат етишмаслигидан дарак беради. Албатта, бу бизнинг муаммомиз. Қолаверса, "Бунёдкор" ҳам тартибли ҳимояланди, айнан шунинг эвазига натижани сақлаб қолишни уддалашди", — дейди Виктор Жалилов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика