Веско Стешевич: "Биз ўз даражамизда ўйнаганимизда, ҳисоб бошқача кўриниш олган бўларди"
08 авг 2023 23:41
Новости
Веско Стешевич: "Биз ўз даражамизда ўйнаганимизда, ҳисоб бошқача кўриниш олган бўларди"
- Ўйин ҳақида
- "Хоразм"ни ғалаба билан табриклайман. Улар бунга лойиқ эди. Албатта, биз учун бу оғир мағлубият. Ўйин бошида рақибимиз биз гол совға қилди. Бу қандай таъсир ўтказганини билмайман. Кейин эса иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнай бошладик. Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик, бир вазиятда дарвоза устунини нишонга олдик. Иккинчи таймда эса бироз тажрибалироқ ўйинчилар майдонга тушишди, аммо улар ҳам ёрдам бера олишмади ва ҳақли ютқаздик.
- "Металлург" рақибни етарлича баҳоламадими?
- Билмадим. Бўлиши мумкин. Эҳтимол, қайсидир ўйинчиларда шундай ҳол бўлгандир. "Хоразм" яхши ўйин намойиш этди, аммо биз ўз даражамизда ўйнаганимизда, ҳисоб бошқача кўриниш олган бўларди. Мезбон жамоа мухлислари хурсанд, чунки уларнинг қўллаб-қувватловига яраша жамоа ғалаба туҳфа қилди.
Комментарии