Ван Гал МЮнинг Хитойдаги турнесига аталган промороликда кўрсатилмади
24 мар 2016 12:43
Новости
Ван Гал МЮнинг Хитойдаги турнесига аталган промороликда кўрсатилмади
"Манчестер Юнайтед" устози Луи ван Гал жамоанинг Хитойда бўлиб ўтадиган мавсумолди турнеси проморолигида кўрсатилмади.
Суратга олиш ишларида МЮ собиқ футболчилари Эрик Кантона ва Жорж Бест иштирок этишди. Роликда ҳозирги таркибнинг 14 футболчиси суратга тушди, уларнинг орасида Маркус Рашфорд ва Гильерма Варела ҳам бор. Аммо роликда жамоа устози кўрсатилмади, аммо олдинги икки видеода голландиялик мутахассис ёдга олинган эди.
Олдинроқ МЮ Жозе Моуриньо билан оғзаки келишувга эришгани маълум қилинган эди.
Комментарии