Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди
09 сен 2025 10:05
Новости
Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди
МЛС ҳужумчига яна бир жазо берди.
“Интер Майами” ҳужумчиси Луис Суарес жамоаси 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган Лига кубоги финал ўйинидан сўнг "Сиэтл Саундерс" ходимига тупургани учун МЛСнинг учта ўйинига дисквалификация қилинди, деб хабар берди МЛС расмий сайти. "Барселона"нинг собиқ футболчиси аввалроқ Лига кубоги доирасидаги олтита ўйинга дисквалификация қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Интер Майами" - "Сиэтл Саундерс" учрашуви якунлангандан сўнг, майдонга югуриб чиққан ҳар икки жамоа футболчилари ва мураббийлари ва ходимлари ўртасида майдонда оммавий муштлашув келиб чиққан эди. Ўша пайтда 38 ёшли Суарес Сиетл ходимларидан бири билан оғзаки жанжалдан сўнг унинг юзига тупурди. Кейинроқ футболчи қилмиши учун узр сўраганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии