Ван Гал - дуранг ҳақида: "Ютиб турган вақтимизда тўпни ушлаб туришимиз керак эди"
14 ноя 2021 11:13
Новости
Ван Гал - дуранг ҳақида: "Ютиб турган вақтимизда тўпни ушлаб туришимиз керак эди"
Нидерландия термаси бош мураббийи Луи ван Гал ЖЧ-2022 саралаши доирасида Черногория билан ўйналган дуранг ҳақида гапирди.
Қайд этиш керак, нидерландияликлар 82-дақиқада ҳам 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди.
"Барчаси ўз қўлимизда бўлиб турган вақтда ўзимизни кўрсата олмадик. Нимадир дейиш қийин. Улар 5-4-1 схемасида ўйнашди ва шу сабабли ҳужумга ўтишга қийналдик. 2:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда эса тўпни ушлаб туришимиз керак эди. Тўпни йўқотдик ва жазоландик.
Натижани тўғри қабул қилиш керак. Ўйинни тахлил қиламиз ва Норвегияга қарши ўйинга тайёрланамиз. ЖЧга чиқиш учун катта имкониятни бой бердик. Аммо гуруҳдаги ҳолатимиз анчагина яхши", - деди ван Гал.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии