RU

Последние новости

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  33 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Вали Султонов шогирдлари турнир ғолиби Новости

Вали Султонов шогирдлари турнир ғолиби

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ҳаваскор жамоалар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов хотирасига бағишланган Хоразм вилояти очиқ турнири бўлиб ўтди.
Бир ҳафта давом этган мазкур мусобақада Хоразм воҳасидан 15 та, Қорақалпоғистон республикасидан битта жамоа иштирок этди. Учрашувлар аввалига тўрт гуруҳда олиб борилди. Сўнгра, ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финал жуфтликларини ҳосил қилишди.
Ушбу босқичнинг дастлабки беллашувида Урганч шаҳрида фаолият юритаётган Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик” ва “Умид ниҳоллари-2018” жамоалари ўзаро куч синашди. Қизиқарли кечган бу ўйинда мухлислар 7 та бир-биридан чиройли голлар гувоҳига айланишди. Якуний натижага кўра, “Ёшлик” футболчиларининг қўли баланд келди Улар 4:3 ҳисобида зафар қучишди.

Чорак финалнинг қолган ўйинлари қуйидагича ниҳоясига етди:  “Жайҳун”(Ҳазорасп тумани)-“Шифокор”(Ҳазорасп тумани)-2:0, УрДУ(Урганч шаҳри)–УОЗК(Урганч шаҳри)-2:0, “Ёшлик”(Хива тумани)–“Шаббоз”(Беруний тумани, Қорақалпоғистон) - 6:2.

Муболаға эмас, ярим финал учрашувлари ҳам қизиқарли лаҳзаларга бой бўлди. Бу босқичда урганчнинг “Ёшлик” жамоаси УрДУни ишончли тарзда мағлубиятга учратди, 3:1. Иккинчи жуфтликда эса “Жайҳун” жамоаси аъзолари  хивалик футболчиларни  2:0 ҳисобида доғда қолдиришди.

Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик”  ва Ҳазорасп туманининг “Жайҳун” жамоалари ўртасида кечган ҳал қилувчи учрашувнинг асосий вақтида ғолиб  аниқланмади, ҳисоб 2:2 кўриниш олди. Натижада, қўшимча вақт белгиланди. Унда Хоразм воҳасининг таниқли мураббийи Вали Султонов устозлик қилаётган “Ёшлик” жамоаси футболчилари ғалабага бўлган иродаларини тўла намойиш этиб, учинчи тўпни ҳазораспликлар дарвозасига йўллашга муваффақ бўлишди, 3:2.  Ушбу ютуқ вилоят маркази футболчиларига илк марта ўтказилган турнир шоҳсупасининг биринчи пағонасини эгаллаш имконини берди. Тўпларини урганчликлар сафидан Бобур Раҳимберганов, Сирож Хўжаев ва Ҳабибулла Матёқубовлар киритишди.

Ўз навбатида “Жайҳун” жамоасига иккинчи ўрин насб этган бўлса, ярим финал иштирокчилари  Хива туманининг  “Ёшлик”  ва  УрДУ  жамоалари ташкилотчилар томонидан учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Қуйидаги футболчилар турнирнинг номинация бўйича “Энг яхши”лари номига сазовор бўлишди:
   Энг яхши дарвозабон – Қадам Вапаев(УрДУ).
   Энг яхши ҳимоячи – Бекзод Қурбонниёзов(УрДУ).
   Энг яхши ярим ҳимоячи – Илёс Хайров(“Жайҳун”).
   Энг яхши ҳужумчи – Шодлик Раҳматуллаев(“Жайҳун).
   Энг яхши футболчи – Бобур Раҳимберганов(“Ёшлик”).
   Энг яхши ёш футболчи – Ҳабибулла Матёқубов(“Ёшлик”).

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика