RU

Последние новости

16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  1 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  8 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  6 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  50 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчисини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5

Вадим Абрамовнинг рўйхатига кира олмаган беш футболчи Новости

Вадим Абрамовнинг рўйхатига кира олмаган беш футболчи

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинган эди.

Рўйхатга эътибор берадиган бўлсак аввалги йиғинга жалб қилинганлар орасида катта фарқни кўрмаймиз. Ажабланарли томони мунтазам термага таклиф қилиниб келаётган Элдор Суюнов аввалги йиғинларда иштирок этган Жасур Яхшибоев галдаги ўртоқлик учрашувларига таклиф этилмади. Албатта, ҳар қандай ҳолатда ҳам бош мураббийнинг қарорига ҳурмат билан қараш лозим. Лекин, сўнгги турларида жамоаси сафида ҳаракат қилаётган футболчиларнинг ўйинидан келиб чиқиб бу борада ўз фикрларимизни билдиришга қарор қилдик.

Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”) – Наманганликлар посбони ҳисобланган Ўткир Юсупов ушбу мавсум ўз жамоаси сафида барқарор ва ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Гарчи “Навбаҳор” бу йил Суперлигада муваффақиятли иштирок эта олмаётгани бўлсада Юсуповнинг ўйинида ўсиш борлигини кўришимиз мумкин. Жорий йилдаги статистикаси эса қуйидагича кўриниш олган 20та учрашувда ўз дарвозасидан 15та тўп олиб чиқди, 9та қуруқ ўйин ўтказди ва жамоасининг икки голига ассистентлик қилди. Тўпга нисбатан реакцияси тезлиги ва жамоанинг ҳужумини бошлай олиш қобилияти Юсуповда яхши шаклланган. Фикримизча у миллий жамоанинг ушбу йиғинига чақирилишга муносиб эди.

Нурилло Тўхтасинов (“Бунёдкор”) – Вадим Абрамовнинг терма жамоага “Бунёдкор”дан кўп ўйинчи олаётганлиги мухлисларнинг танқидига сабаб бўлмоқда. Лекин, ҳар қандай мураббий ҳам ўзи билган, таниган ва ишонган футболчиларга таянишни маъқул кўради. Бундай ҳолат аввал терма жамоада ишлаган мураббийларда ҳам рўй берган. Бироқ, “Бунёдкор”нинг бу мавсумдаги ғалабаларида жамоа ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасиновнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Узоқдан йўлланадиган ажойиб зарбалар, кутилмаган ностандарт қарорларга эга Тўхтасиновни ҳам терма жамоага чақирилиши кутилганди. Футболчи ҳозирда 9та гол билан жамоасининг тўпурарлар қаторини бошқариб турибди. Абрамов эса буни ярим ҳимоячининг нуқтасида рақобат ва танлов имконияти кенглиги билан боғлади.

Жасур Яхшибоев (“Шахтёр”) – Беларусь чемпионатида жавлон ураётган, рақиблар дарвозасига қатор голларни тахлаётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев терма жамоанинг бу галги йиғинидан чорлов олмади. Бунинг сабаби эса Абрамовнинг ўзигагина аён. Чунончи, “Шахтёр”нинг сўнгги учрашувларини инобатга оладиган бўлсак Яхшибоев ҳам миллий жамоага чақирилишга лойиқ ўйин кўрсатаётган эди. "Бельшина" - "Шахтёр Солигорск" учрашувида ўзбекистонлик футболчи хет-трик қайд этди. Беларусь чемпионатида 16 голини урган Яхшибоев тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда кетмоқда.

Икром Алибоев (“Сеул”) – Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг кучли чизиғи ярим ҳимоя ҳисобланади. Барча даврларда ушбу нуқтада рақобат юқори бўлиб келган. Ҳозирда ҳам шундай вазият юзага келганини кўришимиз мумкин. Техник жиҳатдан кучли Икром Алибоев ҳам Сурия ва Ироқ билан ўртоқлик ўйинларига таклиф қилинмади. Охирги вақтларда ўз жамоасида барқарор тўп тепа олмаётган бунга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Шохруз Норхонов (“Сўғдиёна”) – Техник жиҳатдан тезкор ҳужумчи Шоҳруз Норхонов охирги турларни яхши ўтказмоқда. Оралиқда маълум вақт жароҳатини даволаган футболчи яна ўз спорт формасига қайтди. “Бухоро” билан ўйинда дубл қайд этди, статистикаси ҳам чакки эмас 19та ўйинда 10та гол. Норхоновдаги креативлик унга қанот ва марказда эркин ҳаракат қилиш имконини беради. Шунингдек ортга қайтган ҳолда жамоадошларини тўп билан қўллаб-қувватлай олади. Жасур Ҳасанов ва Шоҳруз Норхонов биргаликда ажойиб мавсумни ўтказмоқда.

Албатта, терма жамоага кимни чақириш ёки чақирмаслик мураббийнинг иши, бизни бу борада эътирозимиз йўқ. Аммо, охирги турларда жамоаларнинг ўйинларини кузата туриб юқоридаги фикрларни билдиришни лозим топдик.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: -32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика