RU

Последние новости

12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  0 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  2 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6

Вадим Абрамов: "Сўнгги паллада "Бунёдкор" Суперлигада иштирок этиши маълум бўлди" Новости

Вадим Абрамов: "Сўнгги паллада "Бунёдкор" Суперлигада иштирок этиши маълум бўлди"

"Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамовнинг кеча ўтказилган Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимидан кейинги фикрлари билан қизиқдик.

Қуйида "Бунёдкор" устози сўнгги паллага қадар ҳаяжон билан якуний қарорни кутишганини таъкидлади ва қуйидаги фикрларни билдирди:

"Яна янги формат? Очиғи, билмадим. Бизга футбол ўйнаш қолмоқда. Яна 14 жамоа билан ўйнайверамиз. Биз нима ҳам қилардик? Бизга футбол ўйнаш қолмоқда. Формат ва жамоалар сони ўзгарганини ўз мутахассислари муҳокама қилишсин. Биз эса жамоамизни мавсумга тайёрлаганимиз маъқул.

Биринчи турни уйда ёки сафарда ўтказишнинг катта фарқи йўқ. Жиззах бўлса Жиззахда. "Сўғдиёна" билан яхши ўйин бўлади. Барибир барча билан ўйнаб чиқишга тўғри келади.

Энди таркиб борасида якуний тўхтамга келиш ва кучайтиришимизга умид қиламиз. Ниҳоят бугун (таҳрир: кеча) Суперлигада ўйнашимиз расман маълум бўлди. Бунга қадар ҳар хил гап-сўзлар туфайли янги футболчилар билан келишиш қийин бўлаётганди. Кўплаб футболчилар "Бунёдкор" Суперлигада ўйнашига ишонқирамай туришганди. Энди имкон қадар яхшироқ футболчиларни жалб этишга уриниб кўрамиз", - деди Вадим Абрамов.

Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика