RU

Последние новости

11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  0 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  4 10:40Саудия жамаолари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  5 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  2 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубль  1 07:34Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб учрашув бўлиб ўтади  11 00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  15 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0

Вадим Абрамов: "Қуръада "Динамо"га 13 ёки 14-шарча тушишини тахмин қилгандим" Новости

Вадим Абрамов: "Қуръада "Динамо"га 13 ёки 14-шарча тушишини тахмин қилгандим"

Ўтган ҳафтада "Динамо" жамоаси БАА йиғинидан қайтди ва ҳафта якунида Суперлига янги мавсумига қуръа ташланиб, жамоамизнинг тақвими маълум бўлди.

Бу борада жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

Ўтган ҳафтада "Динамо" жамоаси БАА йиғинидан қайтди ва ҳафта якунида Суперлига янги мавсумига қуръа ташланиб, жамоамизнинг тақвими маълум бўлди. Бу борада жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари

- Вадим Карленович, Абу-Даби йиғини якунлари ҳақида сўзлаб берсангиз. "Динамо" БААда номдор жамоаларга қарши ўйнади. Йиғин жамоа учун қай даража фойдали ўтди?

- Абу-Даби йиғини анча самарали ўтди, десам бўлади. Сабаби, биринчи кунданоқ биз кучли рақибларга қарши ўйинларга киришдик. Дастлабки кунда Валерий Карпин қўл остидаги "Ростов" билан ўйнадик, 3 кун ўтиб Россия чемпиони "Зенит", сўнг Қатар олимпия жамоаси, Саудиянинг "Ал-Файҳа" ва "Ал-Шабоб" клублари билан учрашдик. Россия клубларига қарши дастлабки икки баҳс омадсиз ўтди. Ўйингача етиб келиш, ўйин кунги эрталаб ўтказилган машғулотлар жамоани бироз толиқтирганди. Қолаверса, биз Тошкентда сунъий қопламада тайёргарлик кўриб, Абу-Дабидаги табиий майдонларга мослашишга вақт керак бўлди. Агар, "Ростов" ва "Зенит" билан йиғин бошида эмас, охирида ўйнаганимизда натижа бошқача бўлиши мумкин эди. Чунки йиғин якунида биз учрашган Саудия клублари ҳам анча номдор таркиби билан Осиёда ўз ўрнига эга бўлган клублар эди ва улар билан тенгма-тенг ўйин кўрсатдик. Умуман олганда, йиғинда тайёргарлик билан бирга нималарга қодирлигимизни билиб олдик.

- Куни кеча Суперлига янги мавсумига қуръа ташланди. Кўпчилик қуръада энг қийин тақвим айнан "Динамо"га тушгани ҳақида гапирмоқда. Бу сиз учун ҳам кутилмаган ҳол бўлдими?

- Йўқ, сўнгги пайтларда қуръа ташланганда ҳеч нарса мени ҳайратлантирмай қўйган. Бизга 13 ёки 14-шарча тушишини олдиндан тахмин қилгандим. Бу мен учун ҳайратланарли эмас. Бир томондан, фарқи нима, барибир тақвим бўйича ҳамма жамоа билан ўйнаб чиқиш керак, деймиз. Аммо бу ерда кетма-кет уч ўйинни юқори ўринларга даъвогар жамоаларга қарши бошлаш қандай оқибатларни келтириши аҳамиятга эга. Айтайлик, мавсум стартидан 2-3 тур ўтиб, бундай рақиблар билан учрашсак, бу бошқа масала эди, аммо стартдаёқ учрашиш, натижаларга таъсир этмай қўймаслиги мумкин. Кучли рақибларга қарши кетма-кет уч ўйинда курашиш учун маълум даражадаги жанговар таркибга эга бўлиш талаб этилади. Яъни, жароҳатсиз ва бошқа муаммоларсиз.

Умуман олганда, қуръада Бергер тизими билан ким таниш бўлса, улар учун ҳамма нарса тушунарли. Қуръада бундай рақиблар тасодифан тушади, жараён шаффофлиги ва уни ўтказаётганлар барчасини ҳаққоний қилишларига шубҳам йўқ. "Динамо"га ҳам илк турларданоқ бундай тақвим тушиши тасодиф. Аммо қуръа жараёнига клублар вакиллари чақирилмаслиги ҳайрон қолдиради. Одатда, хориждаги қуръа жараёнларини кузатганимизда, клуб вакиллари чақирилганини кўрамиз. Шу боис янада шаффоф бўлиши учун қуръа жараёнларида клублардан вакилларни чақиришларини истардим.

- "Динамо" мавсум стартини Самарқанддаги уй майдонида эмас, Жиззахда ўтказади...

- Футбол – энг аввало мухлислар учун. Жамоани элитага қайтардик, Самарқандда Суперлига ўйинларини соғинишган, мавсум стартини улар катта байрам сифатида кутишади, аммо ҳозирча ўз майдонимизда ўйнай олмаймиз. Умуман олганда, майдонимиздаги яхши чим олиб ташлангани мени ҳайрон қолдирди. Чунки майдонимиздаги янги чим қандай бўлади, ҳали билмайман. Мавсум стартидан кўп ўтмай, майдон тайёр бўлишини айтишган. Умуман олганда, бу борада менда саволлар кўп. Суғориш тизими бўлиши керак, дейишди. Хўп майли, аммо нега яхши турган чимни тўлиқ олиб ташлашди, очиғи тушунмайман. Умид қиламанки, янги майдонимиз имконқадар тезроқ тайёр бўлади ва биз минглаб мухлисларимиз қаршисида, уларни қўллаб-қувватлашларини ҳис қилган ҳолда ўйнаймиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика