RU

Последние новости

15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  0 14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  1 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  0 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  2 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  10 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  7 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  7 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  22 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  10

"УзРепорт" телеканали спорт таҳририяти бош муҳаррири Парижда! Новости

"УзРепорт" телеканали спорт таҳририяти бош муҳаррири Парижда!

Эртага Франциядаги Европа чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ҳудудида ушбу мусобақани намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритган "УзРепорт" телеканали ЕВРО-2016нинг ортда қолган барча ўйинларини намойиш этди. Эртанги финал учрашуви муносабати билан телеканал "Спорт" таҳририяти бош муҳаррири Ёқубжон Бобожонов Франция пойтахти Париж шаҳрига жўнаб кетди.

Ҳамкасбимиз эртага финалдан олдин Сен-Денидаги "Стад Де Франс" стадионидан туриб Ўзбекистон билан алоқага чиқишни режалаштирмоқда. Демак финал учрашуви бўлиб ўтадиган стадиондаги муҳитини юртдошларимиз "УзРепорт" телеканали орқали ҳис этишлари мумкин бўлади.

"Стад де Франс" стадиони


"Бугун Париж шаҳрига етиб келдик. Катта футбол байрамига тайёргарлик ажойиб тарзда давом этмоқда. Финал учрашуви бўладиган "Стад Де Франс" стадионига бориб тегишли аккредитацияни олдик. Ўйингоҳда ҳам тайёргарликлар авижда. Бутун Франция халқи миллий терма жамоадан ғалаба кутмоқда. Бундан ташқари кўчаларда Португалия терма жамоаси мухлисларини ҳам учратиш мумкин. Парижда меҳмонлар сони соат сайин кўпайиб бормоқда. Дунёнинг турли бурчакларидан келган мухлислар билан гаплашдик. Кўпчилик икала жамоанинг имкониятини тенг баҳолашмоқда.

Финалга мутахассислар орасида ҳам қизиқиш табиийки катта. Биз жойлашган меҳмонхонада италиялик дунёга машҳур мураббий Фабио Капелло ҳамда россиялик собиқ футболчи Валерий Карпин истиқомат қилмоқда. Улар тегишли телеканаллар билан шартнома тузишган ва эртанги финал вақтида ушбу телеканалларга ишлашади.

Машҳур Фабио Капелло билан


"УзРепорт" телеканали профессионал тарзда ишлашни жорий этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу боис катта мусобақалар финалларига ходимлар юбориш йўлга қўйилди. Европа чемпионлар лигаси финалида телеканалимиз вакили Азиз Қудратов иштирок этди. Мана энди Европа чемпионати финалига ҳам телеканал ўз вакилини юборди. Энг асосий мақсадимиз эртанги катта ўйин муҳитини воқеа жойидан туриб Ўзбекистон халқига етказиш", - дейди "УзРепорт"  телеканали "Спорт" таҳририяти бош муҳаррири Ёқубжон Бобожонов.

"Эйфель" минораси атрофида одамлар гавжум

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика