RU

Последние новости

20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  1 20:11Суперлига. "Бухоро" - "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  15 20:10Суперлига. "Нефтчи" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  26 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  9 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  3 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  7 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  2 18:24Тотти футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонни айтди  13 18:01АПЛ. "Эвертон" - "Манчестер Сити": "Шаҳарликлар" асосий таркиби маълум  40 17:37Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи  7 16:32Мбаппе "Атлетик Бильбао"га қарши ўйиндан олдин "Реал" машғулотида иштирок этмади  3 15:42Исломбек Исмоилов: "Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик"  24 14:43Упамеканонинг "иштаҳаси" "Бавария"ни қўрқитиб юборди  9 14:09"Челси"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари маълум қилинди  5

"Уз-Донг-Жу"ни 9:0 ҳисобида мағлуб этган "Локомотив" эътиборини "Бухоро"га қаратади Новости

"Уз-Донг-Жу"ни 9:0 ҳисобида мағлуб этган "Локомотив" эътиборини "Бухоро"га қаратади

Теги :  УзДонгЖу
Кеча "Локомотив" ТТЙМИ стадионида Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал жавоб учрашувини ўтказди.

Андижоннинг "Уз-Донг-Жу" клуби билан кечган баҳсда "темирйўлчилар" ўта йирик 9:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва чорак финалга йўл олишди.

Эсингизда бўлса, биринчи ўйинда "Локо" 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан сафардан қайтганди. Жавоб беллашувида ҳам "темирйўлчилар" рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Мазкур учрашувда Иван Нагаев учта тўп киритган бўлса, Қувондиқ Рўзиев, Дониёр Усмонов, Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе ҳамда Темурхўжа Абдухолиқов ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Энди "Локомотив" Ўзбекистон Кубогининг чорак финалида "Машъал"га қарши баҳс олиб боради. Бунда биринчи ўйинлар 5-6 июлга, жавоб беллашувлари эса 8-9 июлга белгиланган. "Локо" "Машъал" билан кечадиган дастлабки учрашувни сафарда ўтказади.

11 июнь куни эса "Локомотив"ни яна бир муҳим учрашув кутиб турибди. Шу куни "темирйўлчилар" ўз майдонларида "Бухоро"ни қабул қилишади. Олий лига турнир жадвалида "Локомотив" 28 очко билан биринчи, "Бухоро" эса 18 очко билан 6-ўринда бормоқда. Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бухоро" баҳси ҳам ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади ва ўйин 19:00да бошланади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика