RU

Последние новости

00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  16 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  2 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6

Музаффар Абдуллаев: “Сўғдиёна”да барча битта оиладек бўла олмади” Новости

Музаффар Абдуллаев: “Сўғдиёна”да барча битта оиладек бўла олмади”

Аввалига “УзДонгЖу”, “Чус-Пахтакор”, “Локомотив” ёшлари ва “Локомотив-БФК” жамоаларида тўп тепган Музаффар Абдуллаев олий лиганинг “Сўғдиёна” ва “Қўқон-1912” жамоасида ҳам фаолият юритишга эришди.

Айни дамда Абдуллаев Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Хабарингиз бор, ЎФФ томонидан қабул қилинган қарордан сўнг, чемпионатни қуйи поғоналарда якунлаган 4та жамоа ПРО-лигага равона бўлишди. Шу жумладан “Сўғдиёна” жамоаси келаси йили ПРО-лигада иштирок этади. Биз “Сўғдиёна” дарвозабони Музаффар Абдуллаев билан боғланиб бу йилги мавсум ва фаолияти ҳақида суҳбатлашдик.

- Бу йилги мавсум “Сўғдиёна” учун омадсиз ўтди. Сиз бу мавсумда 2та жамоа шарафини ҳимоя қилдингиз. Бири “Қўқон-191” иккинчиси “Сўғдиёна”. Умуман олганда бу йилги мавсум сиз унун қандай ўтди?

- Бу йилги мавсум мен учун яхши ўтди. Мавсум давомида анча тажриба тўпладим ва ўз савиямни ҳам ўстириб олдим. Биринчи даврада “Қўқон-1912” жамоасида ҳаммаси яхши бошланганди. Иккинчи даврада Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини кучлилар сафида олиб қолиш мақсадида ушбу жамоага кўчиб ўтдим. Иккинчи даврани яхши бошлаган эдик, айрим ўйинларда ўйинларда омадимиз келмади ва очколар йўқотишни бошладик. Йўқотилган мана шу очколар бизга қимматга тушди. “Сўғдиёна” учун бу йилги мавсум яхши ўтмади. Олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. 

- “Қўқон-1912” жамоасидан “Сўғдиёна”га қайтиб боришингизга нима сабаб бўлди?

- Ўйин амалиёти менга кам берилгани учун “Қўқон-1912” жамоасидан кетишга мажбур бўлдим. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳладим. “Қўқон-1912” жамоасида дарвозабонларни навбати билан баҳсларда иштирок этадиган қилиб қўйишди. Нўъмон Ҳасанов билан гаплашганимда, жамоада қолишимни сўради. Менга кўпроқ ўйин амалиёти кераклигини тушунтирдим. Мени тўғри тушунганликлари учун уларга катта раҳмат айтаман. Мен рақобатдан қўрқмайман ва қочмайман. Қўқон шаҳридаги жонкуяр мухлислар ҳам буни яхши билишади. Нўъмон Ҳасанов менга ишонч билдириб ушбу жамоа чақирганди. Мен уларни ишончларини оқлашга ҳаракат қилдим. “Сўғдиёна” жамоаси мен учун бегона эмас эди. Шунинг учун шу жамоага қайтишни хоҳладим. Клуб Президенти Ўктам ака Махмудовнинг шахсан ўзлари менга қўнғироқ қилиб чақирди ва мен жамоага ёрдам беришга тайёр эканлигимни айтдим. 

- “Сўғдиёна” келаси йили ПРО-лигада иштирок этиши мумкин. Жамоада қоласизми ёки бошқа таклифлар борми?

- Жамоада қолиш ёки қолмаслигим маълум эмас. Барча футболчилар сингари олий лигада ўйнашни истайман. Ҳозирча бир нечта таклифлар бор. 

- Сизни қайси жамоалар таклиф қилаётгани ёки қизиқиш билдираётгани ҳақида айта оласизми?

- Ҳозирча буни айта олмайман. Янги жамоага қўшилганимдан сўнг билиб олишингиз мумкин.

- Ўша сиз билан қизиқаётган жамоалар шартнома таклиф қилишдими? 

- Бу борада гаплашганим йўқ. Фақат оғзаки келишув бўлган. Мавсум энди якунланди, айни дамда ҳамма таътилга чиққан. Декабрь ойида барчаси хал бўлади. 

- Жамоа ички муҳити қандай эди?

- “Сўғдиёна”да ички муҳи ўртача эди. Аввалгидек зўр эмасди. Ўтган йили бунақа эмас эди. бу йил нима учун бундай бўлди билмайман. Биринчи даврада ички муҳит қай даражада эканлиги менга қоронғу. Лекин мен борганимда шуни гувоҳи бўлдим, ҳамма битта оиладек бўла олмади. 

- “Сўғдиёна” жамоасини бир оиладек деб эшитганман. Ички муҳит бироз ёмонлашишига Даврон Файзиевнинг жамоадан кетгани сабаб бўлдими?

- Аввалги йили ички муҳит аъло даражада эди. унда Мурод Холмухамедов барча футболчиларни бирга бўлишини айтарди. Ҳамма футболчилар уни гапига қулоқ соларди. Ички муҳитдаги ўзгаришларга мураббийнинг кетиши сабаб бўлди, деб ўйламайман. Игорь Анатольевич ҳам яхши мураббий эканлиги кўриниб турипти. Мен ушбу мураббийдан кўп нарсани ўргандим. Даврон Файзиев ҳам яхши мутахассис. Икки мураббийнинг ҳам ўзига яраша дунё қараши ва ўйин услуби бор. 

- Шу пайтгача бир нечта жамоалар шарафини ҳимоя қилдингиз. Қайси жамоа сиз учун қадрли ва нима учун?

- Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси мен учун қадрли. Ушбу жамоада барча шароитлар бор эди. Ҳаммаси ўз вақтида бўларди. Сиздан талаб қилинадиган нарса майдонга чиқиб фақат футбол ўйнасангиз бўлди эди. жамоадаги барча футболни севарди. Ушбу жамоада ўз ўрнимга эга эдим. “УзДонгЖу”да ички муҳит аъло даражада эди. Ушбу жамоадан кетганимдан сўнг, олий лига жамоасига бориб қўшилдим. 

- “Сўғдиёна” жамоасида ўйнаган пайтингиз барча шароитлар сизни қониқтирармиди?

- Жиззахда барча шароитлар бор. “Сўғдиёна” жамоасида мен учун муаммо бўлмаган. 

- Футболни танлаганингиздан афсусланганмисиз?

- Асло афсусланмаганман. Ўзим яхши кўрганим учун футболга кириб келганман. Ўзим хоҳламаганимда футболчи бўлмасдим. Ҳамма ишни ўзига ярашўа қийинчиликлари бор. Ҳеч ким ўз мақсадига осонлик билан эришмайди. 

- Билишимча сиз акангизга хавас қилиб дарвозабон бўлган экансиз. Акангиз ҳақида бироз гапириб бера оласизми?

- Ёшлигимда акамнинг машғулотларини томоша қилиш учун стадионга борардим. Акам Қўқон шаҳрининг “Кимёгар” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. “Қўқон-1912” жамоасида ҳам фаолият олиб борган. Дарвозабон бўлишимга акам сабабчи бўлганлар, чунки улар ҳам дарвозабон бўлганлар. Кўп нарсани акамдан ўрганганман. 

- Агарда футболчи бўлмаганингизда қайси касбни танлаган бўлардингиз?

- Дадамга ўхшаб бизнесмен бўлардим. 

- Сиз дарвозабонсиз. Лекин бизда дарвозабонлар муаммоси кўпчиликни қийнаб келмоқда. Яхши дарвозабонларни тарбиялаб чиқариш учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз? 

- Ҳозир кўп ёш дарвозабонларни учратиш мумкин. уларга кўпроқ имконият яратиб бериш керак. Улар ўйиндан-ўйинга ўз тажрибаларини ошириб боради, деб ўйлайман. Ҳамма футбол академияларида дарвозабонлар мураббийлари бўлиши керак. Улар билан яхшилаб иш олиб борилса, бизда ҳам секин-аста дарвозабонлар муаммоси бартараф этилади, деб ўйлайман. 

- Ҳар бир шаҳар ва вилоятда дарвозабонлар мактабини ташкил этиш фикрига қандай қарайсиз?

Шундай қилинса жуда ҳам зўр бўларди. Кўп жойларда бундай шароитлар йўқ. Ёш посбонлар қачон олий лига клубларига борсагина дарвозабонлар мураббийи билан ишлаши мумкин. Унгача ўзлари билган машқларни қилиб юраверишади. Масалан, биринчи лигада дарвозабонлар мураббийи йўқ. Улар бундай шароитда қандай ўсишга эришади? Агарда дарвозабонлар мураббийи бўлганида уларнинг камчиликларини айтиб туришарди. 

- "Футболчи бўлиш қийин, лекин нони ширин", дейишади. Сиз шу даражага етгунингизча қанчалик қийинчиликларни бошингиздан ўтказгансиз?

- Ҳеч ким ўз мақсадига осонликча эришмайди. Мен ҳам ўзимга яраша қийинчиликларни бошимдан ўтказганман. Футбол ўйнаш осонмаслигини билиб ўз устимда тинмай ишлаганман. Ёшлигимда олий лига ўйинларини кўриб, “насиб қилса мен ҳам шуларга ўхшаб олий лигада иштирок этиб телевизорга чиқаман” дегандим. Яхши ният қилган эканман, мана шу даражага эришдим. Мен бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Фақат олдинга интилишга ҳаракат қиламан. Ёшлигимдан дадам менга “ўғлим фақат олдинга интил, кучайишга ҳаракат қил” дердилар. Менга ҳеч ким ёрдам бермаган. Шу ергача ўз кучим билан етиб келдим. Бундан кейин ҳам ўз меҳнатим билан эришмоқчиман. 

- Сиз учун Ўзбекистондаги энг кучли дарвозабонлар кимлар?

- Менга кўпроқ Игнатий Нестеровнинг ўйинлари ёқади. Ҳозирги кунда энг кучли дарвозабон Нестеров деб биламан. 

- Ўйнаган жамоаларингиздан бирортасидан кўнглингиз тўлмаган пайт бўлганми?

- 2010 йили “Чуст-Пахтакор” жамоасидан хафа бўлганман. Ўшанда бизни алдашган ва маошларимизни беришмаганди. Ушбу жамоа кўпчиликни қийнаган. Қолган ўйнаган жамоаларимнинг барчасига раҳмат айтаман. 

- Ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйгансиз? Мана шу мақсадингизга эриши учун қанчалик йўлни босиб ўтдингиз?

- Барча футболчиларнинг орзуси сингари миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон учун фойдали инсон бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. Насиб қилса ўз олдимга қўйган мақсадимга эришаман ва миллий терма жамоада ўйнаб Жаҳон чемпионатларида терма жамоа ғалабаларига ўз хиссамни қўшишни истайман. 


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика