RU

Последние новости

16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  0 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  1 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  1 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  2 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  17 14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  1 13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  17 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  3 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  25 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  3

Усмон Тошев: «Бунёдкор» оғирроқ, «Динамо» эса яхшироқ ўйнаётгандек» Новости

Усмон Тошев: «Бунёдкор» оғирроқ, «Динамо» эса яхшироқ ўйнаётгандек»

Таниқли мутахасис, мураббий Усмон Тошев «Эрудит Спорт» нашрида 4-тур учрашувлари олдидан фикрларини билдираркан, Самарқандда ўтадиган «Динамо» - «Бунёдкор» учрашувига тўхталиб ўтди.
«Ўтган турда «Сўғдиёна» майдонидан ишончли ғалаба билан қайтган «Динамо» «Бунёдкор»га қарши учрашув олдидан яхши кайфиятга эга бўлиб олди. Ҳар холда Равшан Ҳайдаров шогирдлари учта ўйиннинг иккитасида ғалаба қозонишди. Чемпионга қарши «Динамо» ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатишга ҳаракат қилади. Тўғри, тажриба борасида меҳмонлар устунроқ кўриниши мумкин, аммо амалдаги чемпион мана икки ўйиндирки ғалаба қозона олмаяпти. Ўз майдонида «Олмалиқ» билан очко йўқотилган бўлса, ОЧЛ доирасида Эронда мағлуб бўлинди» - дейилади газета тур олди превьюсида.

Бу борада тажрибали мутахассислардан бири Усмон Тошев ушбу ўйин борасида фикр билдириб, «Бунёдкор» клуби Самарқандда очко йўқотса ажабланмаслигини айтиб ўтди.

- «4-турда Самарқандда шиддатли ўйин бўлиши аниқ. «Бунёдкор»нинг ўйини бироз оғирроқдек тасаввур уйғотмоқда. «Динамо» эса аксинча яхшироқ ҳаракат қиляпти. Агар якшанба кунги Самарқанддаги бу учрашув дуранг натижа билан якунланса, бундан ажабланмайман» - дейди бухоролик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» - «Бунёдкор» учрашуви 6 апрель куни «Динамо» стадионида соат 16:00да бошланади. Учрашувга чиқарилган чипталар ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика