RU

Последние новости

19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  0 19:15"Ризеспор" — "Анқарагучу". Алиқулов асосий таркибда  0 18:58"Сабаҳ" — "Сумқайит". Озарбайжондаги "ўзбек дербиси" учун таркиблар маълум  2 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0 17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  3 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  20 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  6 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  3 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  3 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  5 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  2

Усмон Тошев: "Бугун 1-2 нафар асосий таркиб футболчимиз ўйнамади" Новости

Усмон Тошев: "Бугун 1-2 нафар асосий таркиб футболчимиз ўйнамади"

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Усмон Тошев матбуот анжуманида қатнашди.




"Биринчи ўринда катта меҳмондўстлик билан кутиб олганингиз учун раҳмат! Ушбу учрашувнинг ташкилий ишлари осон бўлмади. Шунга қарамасдан ўйинни ўтказиб олдик. Бизга керакли бўлган учрашувни ўтказдик. Футболчиларнинг ҳаракатлари ёмон эмас. Бу 6-7 ой ичидаги биринчи ўйинимиз ҳисобланади. Темпни ушлаш биз учун қийинроқ бўлди. Футболчиларни майдонда ўзаро тил топишиши ва жамоавий ўйиннинг айрим вазиятларида кўринди",- дея гап бошлади Усмон Тошев.

- Биламизки, Жаҳо чемпионати саралаш ўйинлари номаълум муддатга қолдирилган. Шундан келиб чиқиб тайёргарлик жамоангиз учун қандай бўлади? Саралаш баҳслари январь ойида марказлашган ҳолатда ўтказилиши мумкин экан...
- Албатта, истасак истамасак таъсир қилади. Чунки, орада катта узулиш бўлди. Ўртоқлик учрашувлари орқали футболчиларни жисмоний ҳолатини ушлашга ҳаракат қиламиз. Лекин, қийин бўлади. Боиси футболчи ўйлаган нарсасини жисмоний ҳолати сустроқ бўлса амалга ошира олмаслиги мумкин. Режамиздан октябр ва ноябрь ойларида ўртоқлик учрашуви ташкиллаштириш ўрин олган. Бошқа иложимиз йўқ.

- Ўзбекистон терма жамоасида экспрементал таркиб ўйнади. Сиз жамоангизда қай даражада экспрементга қўл урдингиз?
- Ўзбекистон терма жамоасида жуда кўп футболчилар бор. Танлаш имконияти кенг. Асосий жамоамиз шу, 1-2 нафар асосий таркиб футболчилари кела олмади. Шунингдек асосий дарвозабонимиз ўйнамади. Экспрементал таркиб йўқ эди. Тўғри, бугун учта боламиз янги эди. Лекин, ўйинда 50 фоиз куч билан ўйнади. Чунки, ҳаяжон ҳам бор эди. Йиғилган футболчилар асосий тайёргарликни ўз клубларида ўташди.

- Тожикистон терма жамоасини гуруҳидаги принципиал рақиби Қирғизистон. Айни ҳолатда иккинчи ўринни эгаллаш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Бизда иккинчи ўринни эгаллаш учун муаммо йўқ. Гуруҳидан чиқишда муаммо бор дея оламан. Мьянма билан ўйинда ютқазгандик. Иккинчи ўринни олсангиз фойдаси бўлмаслиги мумкин. Тўртта энг яхши иккинчи ўрин эгалари кейинги босқичга чиқса очколар етишмаслиги мумкин.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика