RU

Последние новости

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  3 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  10 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Урганчда “Футболимиз келажаги” турнирининг минтақавий босқичи ўтказилди Новости

Урганчда “Футболимиз келажаги” турнирининг минтақавий босқичи ўтказилди

Бир неча кун давомида Урганч олимпия захиралари коллежи ўйингоҳида “Футболимиз келажаги” республика турнирининг Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари босқичи ғолиблари ўзаро куч синашишди.
Якуний натижалар кўра, 9-10 ёшлилар гуруҳида Урганч шаҳридаги 4-сонли “Юқорибоғ” ва Бухоро шаҳридаги “Афшор” маҳаллалари жамоалари бир хил 4 очкодан жамғаришди. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқига кўра, бухороликлар гуруҳ ғолиблигини қўлга киритишди.  11-12 ёшлилар беллашувида Тўрткўл туманидаги “Марказобод” маҳалласи ёшлари зафар қучишди. Урганч туманидаги Юқорибоғ қишлоғининг Ҳамид Олимжон номли маҳалла жамоаси 13-14 ёшлилар баҳсида шоҳсупанинг биринчи поғонасини эгаллади.   

Турнирнинг ёпилиш маросими байрамона тарзда уюштирилди. Ғолиб ва совриндор жамоалар, шунингдек, мусобақада қатнашган футболчиларнинг ҳаммаси ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланишди. Жамоалар мураббийлари ва учрашувларни бошқарган ҳакамлар ҳам эътибордан четда қолмади. Ҳар бир гуруҳдан тўрттадан ёш “чарм тўп” устаси  “Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси”га аталган совринга лойиқ кўрилишди.

9-10 ёшлилар гуруҳи.
1-ўрин. “Афшор” маҳалласи (Бухоро шаҳри). 2-ўрин. “Юқорибоғ” маҳалласи (Урганч шаҳри). 3-ўрин. “Саманбой” маҳалласи (Нукус тумани).

Энг яхши футболчилар: Азизбек Нарзуллаев (дарвозабон, “Афшор” маҳалласи), Сардор Қалбаев (ҳимоячи, “Саманбой” маҳалласи), Нозим Абдуллаев (ҳужумчи, “Афшор” маҳалласи), Жаҳонгир Бозорбоев (энг яхши футболчи, “Юқорибоғ” маҳалласи).



11-12 ёшлилар гуруҳи.
1-ўрин. “Марказобод” маҳалласи (Тўрткўл тумани). 2-ўрин. “Арабхона” маҳалласи (Когон шаҳри). 3-ўрин. “Янги ҳаёт” маҳалласи (Урганч шаҳри).

Энг яхши футболчилар: Муҳаммад Кенжаев (дарвозабон, “Марказобод” маҳалласи), Асадбек Баҳодиров (ҳимоячи, “Янги ҳаёт” маҳалласи), Лочин Ражаббоев (ҳужумчи, Марказобод” маҳалласи), Феруз Мустофаев (энг яхши ўйинчи,  “Арабхона” маҳалласи), “

13-14 ёшлилар гуруҳи.
1-ўрин. Ҳамид Олимжон номли маҳалла (Урганч тумани). 2-ўрин. “Саманбой” маҳалласи (Нукус тумани). 3-ўрин. “Мустақиллик” маҳалласи (Пешку тумани).

Энг яхши футболчилар: Рўзимбой Ганжаев (дарвозабон, Ҳамид Олимжон номли маҳалла), Муҳсин Мусаев (ҳимоячи, “Мустақиллик” маҳалласи), Бобур Аҳмедов (ҳужумчи, Ҳамид Олимжон номли маҳалла), Ербол Мақседов (энг яхши ўйинчи,  “Саманбой”  маҳалласи),

Бир сўз билан айтганда, “Футболимиз келажаги” республика турнирининг Урганч шаҳрида кечган минтақавий босқичи юқори савияда ўтказилди.
  
Шокиржон МАДАМИНОВ (вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи): -  Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан буён спорт, хусусан болалар спорти янада оммавийлашди. Бу кўнгилларга илиқлиқ бағишлайди. Айниқса, Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилгач, юртимизда янгидан юзлаб болалар спорт объектлари қуриб фойдаланишга топширилди. Ҳозир ҳам ушбу хайрли ислоҳотлар давом этаяпти. Қолаверса, ёшлар ўртасида ўтказилаётган мусобақаларнинг доираси ҳам кенгайди. Уларда фарзандларимиз иқтидор ва қобилиятларини кўрсатиш имконига эга бўлишаётир. Сўзсиз, “Футболимиз келажаги” республика турнири ана шулар сирасига киради. Ишончим комилки, ёшларимиз яратиб берилаётган бундай шарт-шароитлардан унумли фойдаланишиб, маънан ва жисмонан соғлом авлодлар бўлиб вояга етишади.
  
Улуғбек ҲУСАЙНИЙ (Тўрткўл туманидаги “Марказобод” маҳалла жамоаси бошлиғи): - Футболчиларимиз иккала ўйинда ҳам ғалаба қозониб, финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Бундан маҳалламиз аҳлининг боши кўкка етди. Насиб қилса, ёшларимиз пойтахтимизнинг “Жар” ўйингоҳида ташкил этиладиган ҳал қилувчи учрашувларда ҳам сермазмун ўйинлар кўрсатиб, ўз мухлисларини қувонтиришади. Бунга аминман, албатта.
          
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика