RU

Последние новости

23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  0 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  152 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  43 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  5 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  16

Умид Аҳмаджонов Қўқондаги "Марказий" стадионига ташриф буюрди, қўқонликлар ҳам "Насаф"нинг ОЧЛдаги ўйинига боради Новости

Умид Аҳмаджонов Қўқондаги "Марказий" стадионига ташриф буюрди, қўқонликлар ҳам "Насаф"нинг ОЧЛдаги ўйинига боради

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон Футб Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун вилоятдаги олмпия спорт турлари ва футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Андижонга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Куннинг иккинчи ярмида Умид Аҳмаджонов Қўқонга ташриф буюриб, “Қўқон-1912” клубига қарашли “Марказий” стадионда амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди.

ЎФА 1-вице-президенти Суперлиганинг янги мавсуми бошлангунга қадар стадиондаги қайта таъмирлаш ишларини тезроқ якунига етказиш кераклигини таъкидлаб, бу борада тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов стадионда “Қўқон-1912” клуби мухлислар жамоаси билан ҳам учрашди. Қўқонлик мухлисларнинг янги мавсумга ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун қай даражада тайёргарлик кўришаётгани билан қизиқди. ОЧЛдан ўрин олган “Насаф” иштирокидаги сафардаги ўйинларга қўқонлик энг фаол 10 нафар мухлисни Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳисобидан юборилишини айтиб ўтди. Ўз ўрнида қўқонлик футбол ишқибозлари бунинг учун Умид Аҳмаджоновга катта миннатдорчилик билдириб ўтишди.

Жумладан, “Қўқон-1912” клуби фахрий мухлиси Шерхон Қосимов Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпиони бўлгани муносабати билан қўқонлик мухлислар номидан Умид Аҳмаджоновни табриклади. Юртимизда спортга, жумладан, футболни ривожлантиришга ҳукумат томонидан катта эътибор қаратилётгани учун муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевдан чексиз миннатдор эканликларини айтиб ўтди.

Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика