RU

Последние новости

09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  2 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  0 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  4 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  7 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  11 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  20 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  13 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  246 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  4 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0

Улуғбек Бақоев Тошкент клубларидан бирини бошқарадими? Мураббий иштирокидаги матбуот анжумани Новости

Улуғбек Бақоев Тошкент клубларидан бирини бошқарадими? Мураббий иштирокидаги матбуот анжумани

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи иккинчи турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди (1:1).

Ушбу учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди. 

Бақоев: - Биринчи бўлимда бироз зерикарли ўйин бўлди. Рақиб бизнинг худудимизда кўпроқ тўпни назорат қилишга ҳаракат қилди. Тезкор гол уриб олганимиз ҳисобига танаффусга яхши кайфиятда йўл олдик. Иккинчи бўлимни учта ўзгариш билан бошладик. Бундан кўзланган мақсад барча футболчиларга имконият беришдир. Бугунги натижани жанговар дуранг десак муболаға бўлмайди.  "Бунёдкор"га кейинги учрашувларда омад тилайман. Худди шу омад бизга ҳам керак.

-"Сўғдиёна" аввалги ўйинларда иккинчи бўлимни сустроқ ўтказаётган эди. Бугун Жасур Ҳасанов ва Шоҳруз Норхоновнинг захирадан майдонга тушиши олдиндан ўйланган тактика эдими?

- Жамоада 20 нафар футболчи бор. Ҳар бир футболчи ўйин амалиётини ҳис қилишини таъминлашимиз лозим. Бу орқали уларни кўриб оламиз. Кубок баҳслари мураббийларга шунинг учун ҳам фойдали. Айрим етакчиларга ҳордиқ чиқариш имконини бердик.

- Сўнгги турда рақиб Биринчи лига вакили "Рубин"нинг даражасидан келиб чиқиб таркибда катта ўзгаришларга қўл урасизми?

- Биз ҳар қандай рақибни ҳурмат қиламиз. У қайси лигада иштирок этиши аҳамиятсиз. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Фаолиятингизда бурилиш ясаш имкони туғилиб пойтахт клубларидан биридан таклиф тушса қандай қарайсиз?

- Қачонки таклиф бўлса ўйлаб кўришим мумкин. Ҳозирча таклиф бўлмади.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика