RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  5 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  9 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Улуғбек Бақоев: "Кам хато қилиб, вазиятларимиздан унумли фойдаланишимиз керак" Новости

Улуғбек Бақоев: "Кам хато қилиб, вазиятларимиздан унумли фойдаланишимиз керак"

ОФК Кубоги Ҳудудлараро финали доирасидаги "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида вакилларимиз бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва ҳимоячи Шаҳбоз Жўрабеков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз ОФК Кубогидан олдинги сўнгги ўйинимизда муваффақиятсизликка учраб, мағлуб бўлдик, аммо вазиятлар бўлганди, фойдалана олмадик. Эртанги ярим финалда нафақат клуб, балки мамлакат шарафини ҳимоя қиламиз. Шу боис майдонга тушган ва тушмаган ҳар бир футболчи бир тан-у бир жон бўлиб ҳаракат қилиши лозим. Бир оила бўлишимиз ва ғалаба қозониш учун боримизни беришимиз керак", – деди Бақоев.

"Худо хоҳласа, эртага ғалаба қозониб, нафақат Жиззах, балки Ўзбекистон аҳлини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Йигитлар кайфияти аъло даражада. Эртага ютиб, барчани ғалаба билан шод этиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Рақиб жамоани ҳам ўрганиб чиқдик. Асосан, легионерларга таяниб ўйнайди. Уларни тўлиқ ўрганиб чиқдик. Эртага ижобий натижани қўлга киритиб, Ўзбекистон халқини хурсанд қилишни ният қилганмиз", – деди Жўрабеков. 

- Мураббийга савол. Рақиб охирги 2 та ўйинда 8 та гол урган. Кўп гол уришига қарамасдан, ҳужумкор жамоа деб бўлмайди. Охирги ўйинларига назар ташласак, улар кўпроқ ҳимояга эътибор қаратадиган ва қарши ҳужумлардан унумли фойдалана оладиган жамоа. "Сўғдиёна" қарши ҳужумда кучли клубга қарши ўйинга тайёрми?

- Умуман олганда, "Куала-Лумпур Сити" юқори даражали футболчиларга эга. Жамоа кам вазият яратиб, улардан максимум фойда чиқаради. Лекин биз ўша минимал имкониятларга йўл қўйиб бермаслик устида ишлаяпмиз. Эътиборни йўқотмаслигимиз ва гол ўтказиб юбормаслигимиз даркор. Кам хато қилиб, вазиятларимиздан унумли фойдаланишимиз керак. Кейинги босқичга чиқиш учун деярли хато қилмаслик лозим. 

- Мураббийга савол. "Сўғдиёна" стандартларда яхши ўйнайди ва "Куала-Лумпур Сити" каби қарши ҳужумларда хавфли. Малайзия клубининг кучли томонлари ҳақида гапириб ўтсангиз...

- "Куала-Лумпур Сити" ҳужум чизиғи жуда кучли. Ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтади. Деярли йўқотишларсиз ҳужумга ўтиб кетишади. Ҳужумлари юқори даражада ташкил этилади. Кам имкониятдан максимум фойда чиқариб, гол уришади. Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клубига қарши ўйиндаги ҳаракатларига назар солсак, ҳиндистонликлар ўйинни назорат қилган, аммо "Куала-Лумпур Сити" ўйин охирида ғалабани илиб кетган. Жамоа юқори даражали футболчилар эвазига жуда кучли.

- Футболчига савол. Рақибнинг кучли жиҳати қарши ҳужумларда, деб айтиляпти. Сиз "Сўғдиёна"нинг энг тезкор ҳимоячисиз. Улар кўп марта қарши ҳужумга ўтишга уринишади. Бу эпизодларда асосий юк сизга тушади. Бунга тайёрмисиз?

- Албатта, тайёрман. Бунга анча тайёргарлик кўрдик. Ўйинларини кўриб чиқдик. Ҳақиқатан қарши ҳужумларда кучли ўйин намойиш этишади. Худо хоҳласа, энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, рақибга имкон бермасликка ҳаракат қиламиз. Мураббийлар кўрсатмаларини тўғри бажариб, ғалаба қозонамиз ва ишқибозларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

- Мураббийга савол. "Сўғдиёна" Cоcа Cола Суперлигасида охирги турларда бироз омадсиз натижаларни қўлга киритяпти. Бу натижалар футболчиларнинг кайфиятига таъсир қилиши табиий ҳолат. Бу эртанги халқаро ўйинга таъсир кўрсатмайдими?

- Узоқ муддатли турнир давомида жамоалар йўқотишларни тўлдириб бориши мумкин. Бу – бир ижобий тарафи. Лекин шундай турнир борки, унда хато қилишга ҳаққингиз йўқ. Акс ҳолда, чиқиб кетасиз. Булар икки хил мусобақа. 

Албатта, мағлубиятлар ёқимсиз. Биз чемпионатнинг охирги турларида ғалаба қозона олмадик. Лекин бу – футбол. Ҳар бир клубда пасайиш ва юксалиш бўлади. 

Олдинроқ айтганимдек, камроқ хато қилиб, ҳужумда кўпроқ самара чиқаришимиз керак.

Эслатиб ўтамиз, ОФК Кубоги-2022 Ҳудудлараро финал учрашуви эртага 18:00 да "Сўғдиёна" спорт мажмуасида старт олади.

ОФК Кубоги. "Сўғдиёна" "Куала-Лумпур"га қарши баҳсда оқ либосда ҳаракат қилади

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика