RU

Последние новости

17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  1 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  18 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  54 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  4 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  18 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1

Ули Хёнесс: "Хасан мураббий ишини уддалай олмаётганидан ҳавотир олаётганини айтганди" Новости

Ули Хёнесс: "Хасан мураббий ишини уддалай олмаётганидан ҳавотир олаётганини айтганди"

"Бавария" клуби президенти Ули Хёнесс бир қатор масалалар бўйича ўз фикрларини билдирди.

"Нико Ковачга жуда катта шубҳа билан қарашди. Спорт директоримиз Хасан Салихамиджич мураббий ишни жуда яхши уддалай олмаётганидан ҳавотир олаётганини айтганди. Лекин жамоа мана яна чемпионатда етакчилар қаторига кириб олди. Германия Кубогидаги ишлар жойида. ЕЧЛда эса чорак финалга йўл олиш учун яхши имконият сақланиб турибди. "Ливерпуль" билан сафарда ёмон натижа қайд этмадик", - дейди клуб президенти Ули Хёнесс.

Ули Хёнесс шунингдек жамоадан кетган ярим ҳимоячи Себастьян Руди ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:
"Биз уни жамоада қолишини истаганди. Бироқ футболчи доимо асосий таркибда ўйнашни истади. Шу боисдан ҳам футболчи "Лейпциг" ва "Шальке" билан боғланди. Агарда Руди жамоада қолганида биз бундан хурсанд бўлардик".


Рафиньяга захира ҳақида: "Павар ЖЧда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнади ва ғолибга айланди. Агарда биз Эрнандесни қўлга киритсак, унда ажойиб чап қанот ҳимоячисига эга бўламиз".

Ули Хёнесс Павар трансфери ҳал этилганига қарамасдан ҳимоячилар борасидаги селекция давом эттирилишини маълум қилди:
"Трансферлар ҳозирда жуда қимматга амалга ошмоқда. Шу боисдан ҳам биз ёзгача тангама-танга пул йиғдик. Эрнандес учун 80 миллион? Агарда шундай футболчини қўлга киритиш имконияти туғилса, унда қанча керак бўлса ўша маблағни тўлаб беришга тайёрмиз".

Хамес Родригезнинг тақдири ҳақида:
"Ҳаммаси мураббийга боғлиқ. Агарда Ковач Хамесни мақтаб, лекин унга ўйин амалиётини тақдим этмаса, унда мен майдонга тушмайдиган футболчи учун 40 миллион пулни сарфламайман. Агарда мураббий бу футболчи менга керак, Хамес режаларимда ўз ўрнига эга футболчи деса, унда Хамесни тўлиқ сотиб оламан. Гап фақат пулда эмас. Сиз трансфер бозорида 500 миллион евроча сарфлашингиз мумкин. Лекин мураббий ўша футболчилар хизматидан фойдаланмаса буни кимга кераги бор? Масалан Моуринью ҳам "Манчестер Юнайтед"да трансферлар учун жуда кўп пул сарфлади. Лекин якунда ҳеч нимага эришмади. Мен клубда футболчиларни ўсишини истайман. Улар эса футболдаги ўқитувчилари орқали ўсишга эришишлари мумкин. Клублар жуда катта пуллар эвазига ёлланма футболчиларни сотиб олишади. Бизда эса сидқидилдан "Бавария" учун юраги ёниб ўйнаган ва ЕЧЛни ютган футболчилар бор. Парижда ҳам бунга қодир футболчилар борми ёки йўқ, очиғи билмадим".

"Бавария" академияси ҳақида:
"Академиямизда 3-4 нафар жуда яхши иқтидорли футболчилар шуғулланишмоқда. Ишонаманки, улар яқин йиллар ичида асосий таркибда кўриниш беришади".

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика