УЕФА президенти Европа чемпионатини турли мамлакатларда ўтказишга қарши
09 июл 2021 19:04
Новости
УЕФА президенти Европа чемпионатини турли мамлакатларда ўтказишга қарши
УЕФА президенти Александр Чеферин қитъанинг турли мамлакатларида ўтказиладиган янги Европа чемпионатини қўллаб-қувватламайди.
"Агар менинг фикримни сўрасангиз, энди бундай кўринишдаги турнир ўтказмоқчи эмасман. Бу мураккаб ва адолатсиз ҳодисага айланади. Турнир давомида ўйин ўтказиш учун баъзи жамоалар 10 000 км, баъзилари эса 1000 км масофа босиб ўтишади. Бу адолатдан эмас, шу жумладан, мухлислар учун ҳам. Кимдир бир учрашув учун Римда бўлиши керак, кейинги икки кун ичида эса — Бокуда. Бу тўрт ярим соатлик парвоз дегани.
Бу формат амалга ошириш қийин бўлган қизиқарли ғоя эди. Ўйлайманки, биз бу жараённи бошқа такрорламаймиз", — дейди Чеферин.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии