U-23 ОЧ. Ўзбекистон - Япония учрашуви бир дақиқалик сукут билан бошланади
19 янв 2018 12:34
Новости
U-23 ОЧ. Ўзбекистон - Япония учрашуви бир дақиқалик сукут билан бошланади
Хабарингиз бор, кеча 18 январь куни Қозоғистоннинг Актобе вилояти Иргиз туманида фожеа рўй берди.
Россияга кетаётган автобусда ёнғин чиқиши натижасида 52 киши ҳалок бўлди ва 5 киши жабрланди.
Ҳалок бўлганларнинг бари ўзбекистонлик. Ҳодиса жойига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра тузилган махсус ҳукумат комиссияси аъзолари йўл олган бўлиб, фожеа сабаблари ўрганилмоқда.
Ҳалок бўлганларнинг хотирасини ёд этиш учун бугун 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатидан ўрин олган Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари иштирокидаги чорак финал учрашуви бошланишидан аввал бир дақиқалик сукут сақланади.
Ўзбекистон футбол федерацияси Қозоғистонда рўй берган фожеада ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии