RU

Последние новости

07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  0 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  16 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  112 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  12 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  5

U-20 Осиё кубоги. Порлаши кутилаётган футболчилар Новости

U-20 Осиё кубоги. Порлаши кутилаётган футболчилар

Чоршанба куни U-20 Осиё кубоги старт олди. Турнирда 16 та жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.

А гуруҳи

Ши Сон Чен (Хитой)

Мезбон сифатида Хитойдан ёрқин ўйин кутилмоқда ва жамоани етаклаш масъулияти Ши Сон Ченнинг зиммасига тушади. 19 ёшли марказий ҳимоячи "Шандонг Таишан" клубининг Б жамоасида тўп сурмоқда.

Лука Ёванович (Австралия)

Ҳужумчи Афғонистонга қарши ўтказилган ўйинда жамоасининги икки голига ҳам муаллифлик қилди ва у ҳужум чизиғида етакчилик қилиши кутилмоқда. 19 ёшли футболчи "Аделаида Юнайтед" клубида тўп тепади.

Ирискелди Маданов (Қирғиз Республикаси)

19 ёшли ҳужумчи Қирғиз Республикасининг финал босқичига чиқишида ҳал қилувчи роль ўйнади. У "I" гуруҳда иккита гол урди, унинг жамоаси эса Япония билан бир хил 7 очко тўплаб, ажойиб натижа қайд этди.

Иброҳим Муҳаммадали (Қатар)

Саралашнинг "J" гуруҳида жамоа сардори Муҳаммадали намунали ўйин кўрсатди. 19 ёшли ярим ҳимоячи ҳар ўйинда биттадан гол урди, Қатар эса тўққиз очко билан гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади.

"B" гуруҳи

Амури Файсал (Ироқ)

20 ёшли ярим ҳимоячи Ироқ сардори ва таянч футболчиси бўлиб, жамоасининг "H" гуруҳида тўққиз очко билан биринчи ўринни эгаллашида муҳим роль ўйнади. У Ғарбий Осиё жамоасининг саралаш учрашувларида ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйди.

Оди Бурхон Фахурий (Иордания)

Иордания иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши бешта жамоа қаторига кирди. 19 ёшли Фахурий ўз вазифасини аъло даражада бажариб, саралашнинг "J" гуруҳида Қатардан кейин иккинчи ўринни эгаллаган жамоаси сафида учта тўп киритди.

Тамер Фатҳи Алхайбари (Саудия Арабистони)

Алхайбари саралаш босқичида энг кўп - беш гол уриб, чинакам юлдузга айланди. Саудия Арабистони эса 10 очко тўплаб, "D" гуруҳида пешқадамга айланди. 19 ёшли ҳужумчи жамоасининг тўртинчи марта чемпионлик унвонини қўлга киритиши йўлидаги курашда етакчилик қилиши кутилмоқда.

Ри Чон Док (Шимолий Корея)

20 ёшли Ри саралаш босқичининг "E" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Шимолий Корея жамоаси таркибида алоҳида ажралиб турадиган ўйинчига айланди. КХДР Ўмондан тўрт очко илгарилаган ҳолда гуруҳни якунлашди. Тўртта гол урган ҳужумчи 2014 йилдан бери илк марта плей-офф босқичига йўл олиш илинжидаги корейсларнинг натижаларига улкан ҳисса қўшиши кутилмоқда.

"C" гуруҳи

Саидумархон Саиднуруллаев (Ўзбекистон)

U-20 Осиё кубоги сўнгги йилларда кўплаб ўзбекистонлик футболчилар учун муваффақиятга эришиш йўли бўлиб келмоқда. Саиднуруллаев ҳам Хитойдаги мусобақада ажойиб ўйин кўрсатиб, уларнинг изидан боришга ҳаракат қилади. 20 ёшли ярим ҳимоячи саралаш босқичида 4 та гол урди. Ўзбекистон чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга бел боғлаган экан, унинг янада кўпроқ гол уришини кутиш мумкин.

Исмоил Ғолизода (Эрон)

Ярим ҳимоячи саралаш босқичида учта гол урди, Эрон эса тўққиз очко билан мукаммал натижа кўрсатди. Ғолизода Эроннинг чемпионлик унвонини қўлга киритиш учун курашида ҳал қилувчи аҳамиятга эга футболчи бўлади.

Женс Равен (Индонезия)

Ярим ҳимоячи саралаш босқичида учта гол уриб, ёрқин таассурот қолдирди. Индонезия Яман, Тимор ва Мальдив оролларини ортда қолдириб, "F" гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. 19 ёшли футболчи ҳозирда Нидерландиянинг "Дордрехт" ёшлар жамоасида маҳоратини оширмоқда.

Абдулраҳмон Абдулнаби (Яман)

Саралаш босқичидаги энг ёш ўйинчилардан бири бўлган 16 ёшли Абдулнаби жамоасини финал босқичига олиб чиқишда йўлида иккита гол уриб, ажойиб ўйин намойиш этди. Ўнг қанот ҳужумчиси бўлган Абдулнаби Яманнинг "Ал Ваҳда" жамоасида тўп тепмоқда.

"D" гуруҳи

Сома Канда (Япония)

Сома Канда саралаш босқичида ажойиб натижа кўрсатди. У учта гол уриб, Япониянинг "I" гуруҳда етти очко билан пешқадам бўлишида ҳисса қўшди. 19 ёшли "Кавасаки Фронтале" ҳужумчиси аллақачон Осиё Элит Чемпионлар Лигасида тажриба орттирди, эндиликда у Японияга иккинчи бор чемпионлик унвонини қўлга киритиши учун ёрдам беради.

Шим Ён Вон (Жанубий Корея)

Жанубий Корея 13-чемпионлигини қўлга киритиб, ўз рекордини янгилашга ҳаракат қилади. Жамоанинг олдинги чизиқдаги имкониятлари юқори бўлса-да, ҳимоячи ва жамоа сардори Шимнинг роли ўта муҳим аҳамиятга эга. Чунки шарқий осиёликлар жуда мураккаб гуруҳда мудофаа бўйича барқарорликни таъминлашлари керак бўлади.

Анас Даҳҳон (Сурия)

Сурия терма жамоаси саралашнинг "А" гуруҳида тўхтатиб бўлмас кучга айланди ва 12 очко билан финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. 19 ёшли ҳужумчи Даҳҳон жамоанинг асосий қуролига айланди ва тўрт марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Анаснинг Япония ва Жанубий Корея ҳимоячиларига қарши курашини кўриш мароқли бўлади.

Келан Раян (Таиланд)

Таиланд энг яхши бешта иккинчи ўринни эгаллаган жамоалардан бири сифатида финал босқичига етиб келди. Бунинг учун улар беш гол урган ҳужумчи Раяндан миннатдор бўлиши лозим. Жануби-Шарқий Осиё жамоаси ўта кучли жамоалар жамулжам бўлган "D" гуруҳидан чиқиш учун 19 ёшли футболчининг юксак маҳоратига муҳтожлик сезади.


U-20 Осиё кубоги. Терма жамоалар ҳақида фактлар

U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика