RU

Последние новости

16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  14 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  28 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  103 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1

U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи стартидан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди Новости

U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи стартидан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи 1-тур учрашувлари олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

— Саралаш босқичи ҳақида

— Авваламбор, мусобақа ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни айтиб ўтаман. Ташкилий жиҳатдан барча нарса амалга оширилган. Мусобақани юқори савияда ўтказиш борасида кераклиги ишлар қилинганлиги кўриниб турибди. Саралаш ўйинлари ҳақида гапирадиган бўлсам, олдимизда бизни муҳим учрашувлар кутиб турибди. Гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилган. Хусусан, Саудия Арабистони, Хитой каби футболи ривожланган, шунингдек, Мянма ва Малдив каби ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоаларга қарши майдонга тушамиз. 

— Жамоангиз бу турнирга қандай тайёргарлик олиб борди?

— Даммамга келишимиздан аввал Япония ва БААда йиғин ўтказдик. Хусусан, Шизуокада Япония ва Уругвай каби жамоаларга қарши баҳс олиб бордик ва етарлича тажриба тўпладик.   

— Мусобақанинг аҳамияти

— Биласиз, Ўзбекистон бу турнирнинг финал ўйинларига мезбонлик қилади. Шу сабабли бизда катта масъулият бор. Мусобақада ўзимизнинг бор имкониятларимизни ишга солиб, кучли томонларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

— Саудия Арабистони терма жамоасининг имкониятлари ҳақида

— Саудия Арабистони Осиё футболида ўз ўрнига эга. Ҳар битта ёш тоифасида яхши футболчилари бор. Биз бу жамоанинг имкониятларини яхши биламиз. Мусобақанинг финал ўйинларига йўлланма олганимиз ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Биз мезбонларга қарши бор кучимизни ишга солиб, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика