RU

Последние новости

23:56Адриен Рабьо фаолиятини Италия грандида давом эттиради  0 23:49ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (01.09.2025)  0 23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  8 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0

U-16 Осиё чемпионати. Тожикистон финални кўзламоқда Новости

U-16 Осиё чемпионати. Тожикистон финални кўзламоқда

Малайзияда бўлиб ўтаётган U-16 Осиё чемпионати ўзининг якуний палласига яқинлашмоқда.

Эртага мусобақанинг ярим финал учрашувлари ўтказилади. Келаси йил Перуда бўлиб ўтадиган U-17 жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кириотган Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси эртага ярим финалда Жанубий Кореяга қарши ўйнайди. Учрашув бизнинг вақт билан 18:00да старт олади.

Жамоа дарвозабони Мухриддин Ҳасанов ОФК сайтига берган интервьюсида ўз тенгдошлари билан финални кўзлаётгани ҳақида гапириб берди. Маълумки, ён қўшниларимиз чорак финалда КХДРга қарши баҳс олиб бориб, ўйинда 1:1 ҳисобида қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса омад тожикларга кулиб боқди. Мухриддин Ҳасанов пенальтилар сериясида иккита тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

"Биз ғалабадан хурсандмиз, лекин хотиржамликка берилишимиз керак эмас. Мен Тожикистон терма жамоасида ўйнашдан ниҳоятда бахтиёрман. Пенальтилар сериясида ҳам ютиш осон эмас. Мен ўзимга тўлиқ ишонгандим. Ўйиндан бир кун олдин машғулотда биз 15 дақиқача фақат пенальтилар устида ишладик. Мураббийим Асад Норов ҳуштак чалинмагунча сакрама деди, мен ҳам шунга амал қилдим. Энди бор эътиборни ярим финалга қаратамиз. Мақсадимиз эса финалга чиқиш", - дейди ёш дарвозабон.

Маълумот учун, Тожикистон ўсмирлар термаси бунгача икки бор U-16 Осиё чемпионатида қатнашган бўлиб, иккаласида ҳам жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган. Тожикистон 2006 йил биринчи бор Осиё чемпионатида иштирок этган ва 3-ўрин учун кечган баҳсда Сурияни мағлуб этган. Иккинчи иштирок орадан икки йил ўтиб рўй берган ва бунда тожикистонлик ўсмирлар чорак финалда КХДРдан устун келишган. Тақдирни қарангки, учинчи иштирок ҳам муваффақиятли келиб Тожикистон U-16 жамоаси яна КХДРни мағлуб этган ҳолда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

U-16 Осиё чемпионати-2018. Малайзия

1/2 финал. 4 октябрь

18:00. Тожикистон - Ж.Корея
13:30. Япония - Австралия

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика