Тухель: “Жуда хафаман ва фаолиятимдаги энг оғир баёнотлардан бирини ёзишга мажбурман”
12 сен 2022 08:25
Новости
Тухель: “Жуда хафаман ва фаолиятимдаги энг оғир баёнотлардан бирини ёзишга мажбурман”
“Челси”дан истеъфога чиқарилган Томас Тухель бунга ўз муносабатини билдирди.
“Бу ёзишим керак бўлган энг қийин баёнотлардан бири ва буни ҳали бери қилмасам керак деб умид қилгандим. “Челси”даги фаолиятим якунланганидан хафаман.
У ерда ўзимни уйдагидек ҳис қилардим – ҳам профессионал, ҳам шахсий томондан. Барча ходимларга, футболчилар ва мухлисларга бошиданоқ мени илиқ қабул қилганлари учун катта раҳмат айтмоқчиман.
Жамоага Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги мундиални ютиш учун ёрдам берганимдаги ғурур ва хурсандчилик мен билан абадий қолади. Клубнинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман ҳамда ўтган 19 ойдаги хотиралар қалбимда доимо алоҳида ўрин тутади”, дейди немис мутахассиси.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии