"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди
09 дек 2025 20:58
Новости
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди
ПАОК ҳимоячиси Деян Ловрен ижтимоий тармоқларда "Ливерпул"да ўйнайдиган дўсти Муҳаммад Салоҳни қўллаб-қувватлади.
Икки футболчи илгари "қизиллар" сафида бирга ўйнаган. Салоҳ "қизиллар" бош мураббийи Арне Слотни танқид қилди ва ўзининг жамоадаги мавқеидан норозилигини билдирганди.
"Адолатсизликка қарши курашишнинг ягона йўли — бор куч-ғайратингиз билан олишиш", – деб ёзган Ловрен.
Салоҳ ушбу мавсум "Ливерпуль" таркибида 19 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Ҳужумчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.
Аввалроқ Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии