RU

Последние новости

14:15Расман: "Ал Ҳилол" асосий ўйинчинларидан бири бир ойга сафдан чиқди ва "Пахтакор"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  0 13:55Болаларга футбол керак, лекин... (ПФЛ қарорига муносабат)  1 13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  0 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  2 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  2 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0 12:04"Ньюкасл" футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:41"Фенербахче" Моуриньо билан шартномани узайтирмоқчи  2 10:55ПСЖ мураббийи: «Футболдаги натижалар баъзида адолатсиз бўлади»  12 10:27Пау Кубарси ХХI асрда ушбу натижага эришган энг ёш футболчи бўлди  3 09:51«Манчестер Юнайтед»нинг яна икки нафар футболчиси жароҳат олди  5 09:24ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  4 08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  1 08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  1 08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  2

"Турон" – "Локомотив" ўтиш ўйини олдидан. Жамоалар бугунга қадар жами 5 марта тўқнаш келгани ҳақида биласизми? (Бекзод Толибов блоги) Новости

"Турон" – "Локомотив" ўтиш ўйини олдидан. Жамоалар бугунга қадар жами 5 марта тўқнаш келгани ҳақида биласизми? (Бекзод Толибов блоги)

Қатарда бўлиб ўтаётган мундиални катта қизиқиш билан кузатиб бораётганингизни биламан.

Ҳар кимнинг ўз танлови бор. Бироқ бугун бутун ўзбек футболининг нигоҳи ҳеч шубҳасиз Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳига қаратилади. Бугунги кун бизга 2023 йилги мавсумда Coca Cola Суперлигасининг яна бир иштирокчиси номига ойдинлик киритиб беради. Бу жамоа "Турон" бўладими ёки "Локомотив", ҳозирча очиқ қолаётган саволга жавобни соат 15:00 да старт оладиган ўтиш ўйини орқали жавоб оламиз.

2017 йилда ташкил этилган "Турон" ҳозирга қадар "Локомотив" билан расмий ва ўртоқлик мақомида ўтган ўйинларда жами 5 марта тўқнаш келибди. Яйпанликларнинг қисқа муддатлик тарихи давомида энг кўп ўйин ўтказган клублардан бири айнан "Локомотив" экан. Биласизми-йўқми, бу икки жамоа шу йилнинг ўзида ҳам икки бор ўзаро учрашувда майдонга тушиб улгуришди. Эртанги ўтиш ўйини ушбу мавсум ҳисобидан учинчи ўзаро қарама-қаршилик бўлади.



Қуйида жамоаларнинг расмий ва ўртоқлик мақомидаги ўзаро ўйинлари тарихи келтириб ўтилмоқда:

18.03.2021.Coca Cola Суперлигаси

3-тур

"Турон" - "Локомотив" 2:2

Голлар: Даян Поньевич, 4 (1:0), Владислав Касминин, 11( 2:0), Жавоҳир Сидиқов, 16 (2:1), Темурхўжа Абдухолиқов, 69-пен., (2:2)


24.04.2021. Ўзбекистон Coca Cola Кубоги

Гуруҳ босқичи. 2-тур

Тошкент. "Локомотив" стадиони

"Локомотив" - "Турон" 2:0 

Голлар: Марат Бикмаев, 58 (1:0), Азизбек Амонов, 90+4 (2:0)



27.08.2021. Coca Cola Суперлигаси. 16-тур

Тошкент. "Локомотив" стадиони

"Локомотив" - "Турон" 3:1 

Голлар: Билолхон Тошмирзаев, 30 (0:1), Темурхўжа Абдухолиқов-пен., 41 (1:1), Темурхўжа Абдухолиқов, 70 (2:1), Азизбек Амонов, 77 (3:1)


21.02.2022. Назорат учрашуви

Тошкент. Қибрай стадиони

"Локомотив" - "Турон" 0:0

 


16.07.2022. Назорат учрашуви

Тошкент. "Локомотив" стадиони

"Локомотив" - "Турон" 2:1

Голлар: Ислом Қобилов, 36 (1:0), Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 40 (2:0), Аъзамжон Алиев, 63 (2:1)



Гувоҳи бўлганингиздек, ўзаро ўйинлардаги устунлик "темирйўлчилар" томонида. Бироқ "Локомотив" Яйпанда "Турон"ни мағлуб эта олмаган. Клуб тарихидан хабари бор мухлислар яхши билади, ўша ўйинда Владислав Касминин тўпни қўли билан ўйнаб юборгани сабаб "Турон" дарвозасига пенальти белгиланганди. Акс ҳолда, яйпанликлар ғалабага жуда яқин эдилар. Яна бир факт бор, "Турон" ўз тарихида Coca Cola Суперлигасидаги илк очкосини айнан "Локомотив"га қарши ўйинда қўлга киритган.

Бўлажак ўтиш ўйинидан ҳақиқий томошабоп футбол ва шиддатли курашларга бой беллашувни кутяпман. Назаримда, айни вақтда ҳар икки жамоанинг ғалабага бўлган имкониятлари 50/50. Руҳий устунлик Про лиганинг сўнги турида "Андижон"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган "Турон" томонида.

Ўтказиб юборманг! Бундай ўйинларни ўтказиб юбориш мумкин ҳам эмас, аслида.


Бекзод Толибов

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика