Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди
01 ноя 00:05
Новости
Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди
Туркия чемпионатининг 11-тури доирасидаги "Истанбул Башакшеҳир" - "Кожалиспор" баҳси якунига етди.
Унда истанбулликлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ягона голни 90+1-дақиқада Элдор Шомуродов пенальтидан киритди. Шу орқали "Башакшеҳир" мавсумдаги 3-ғалабасини қайд этди. Жамоа 13 очко тўплаган ҳолда 9-ўринни эгаллаб турибди.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии
Қизиғи, Элдор биринчи марта пеналтидан урди, аммо энг қадрли голи ҳам шу. Шу пайтгача унинг урган голларининг 3 таси мағлубиятга учралган ўйинларда урилган, яъни фойдасиз бўлиб чиққанди. 1 гол дурангга сабаб бўлиб 1 очко олиб келган. 2 гол эса 4:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда содир бўлганди. Демак, Элдор бугун илк ғалаба голини урди.
Шунингдек, голнинг айнан пеналтидан урилгани ҳам баҳони оширади. Сўнгги дақиқада бирор вазиятдан фойдаланмаслик бўлиб турадиган оддий ҳолат, аммо пеналтидан фойдалана олмаслик қаттиқ айбловларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам Элдорда босим жуда катта эди. Шу босимни ўзига олиш қарорининг ўзи ҳам катта жасорат.
Шомуродов айни пайтда 7 гол билан энг яхши тўпурарга айланди.
@aslanov_futbol