Трансфер нархи 100 миллиондан зиёд футболчи ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтади
10 янв 2024 08:05
Новости
Трансфер нархи 100 миллиондан зиёд футболчи ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтади
“Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен ёзда жамоасини ўзгартиради. Бу ҳақида Хвича Кварацхелиянинг агенти Мамука Жугели маълум қилди.
“Виктор “Наполи” билан шартномасини узайтирганга қарамай, у Италияда узоқ қолмайди. У ёзда Саудия Арабистонинг қайсидир жамоасига ўтади. “Наполи” ҳужумчиси билан узоқ янги шартнома имзолади ва унинг ойлигини ошириб берди. Бироқ бу ҳам уни жамоада сақлаб қолиш учун етарли бўлмайди”,-деди Хвича Кварацхелиянинг агенти.
Маълумот учун, Осимхен неаполиклар сафига 2020 йилда келиб қўшилганди. Ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 18 та учрашувда иштирок этди ва 8 та гол ва 3 та голга ассист қайд этган. Унинг амалдаги жамоаси билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи тахминан 110 миллион еврога баҳоланмоқда.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии