⭐ Тўртта нейтрал фикр, умумий овозлар эса 17 га 5. Финал олдидан сайтимиз ходимларининг тахмини
18 дек 2022 11:30
Новости
⭐ Тўртта нейтрал фикр, умумий овозлар эса 17 га 5. Финал олдидан сайтимиз ходимларининг тахмини
“Лусайл”даги ўтадиган бош соврин учун финалда амалдаги чемпион Франция термаси Аргентина билан тўқнаш келади. Мазкур ўйин олдидан сайтимиз ходимлари ўз тахминларини билидиришди.
Аброр Имомхўжаев (Аргентина, 1-0)
Мусобақа бошида Аргентина ғолиб бўлишини тахмин қилган.
Гайрат Хасбиуллин (Аргентина, 2-0)
Мусобақа бошида Аргентина ғолиб бўлишини тахмин қилган.
Нодирхўжа Юлдашев (Аргентина, 3-0)
Мусобақа бошида Аргентина ғолиб бўлишини тахмин қилган.
Хайрулла Холиқов (Франция, 3-1)
Мусобақа бошида Франция ғолиб бўлишини тахмин қилган.
Жалолхон Иноғомхўжаев (Аргентина, 4-1)
Мусобақа бошида Аргентина ғолиб бўлишини тахмин қилган.
Нарзулла Сайдуллаев (Франция, 4-2)
"Финалга мен мухлислик қилган Бразилия етиб кела олмади. Франция ва Аргентинадан мен учун Франция кучлироқ кўринмоқда. 1998 йилдан буён тўртинчи мартча ЖЧ финалида ўйнайдиган французлар менимча кетма-кет иккинчи бор мундиалда тенгсиз бўлишади. Аргентина финалда ютса ҳам, ютқазса ҳам Лионель Месси мен учун барибир энг буюк футболчилардан бири бўлиб қолаверади".
Тахминий натижа: Франция - Аргентина 2:1
Камолиддин Алимов (Аргентина, 5-2)
"Финалда Аргентинага мухлислик қиламан. Жаҳон чемпионати старт олдидан Аргентина, Бразилия ва Франция чемпионлик учун фаворит эканликлари, Кубок Жанубий Америкага кетишини тахмин қилгандим. Аргентина финалда ва Лео Месси бошчилигидаги Марадона издошларининг чемпионлигини кутяпман. Фикримча, Франция финал ҳуштаги янграганидан кейин собиқ жаҳон чемпиони мақомига ўтади".
Алишер Холматов (Аргентина, 6-2)
“Аргентина! Нега – Месси учун мухлислик қиламан. Унинг фаолиятидаги охирги мундиал. Умид қиламанки, Аргентина ғолиб бўлади ва Месси ўзи учун энг муҳим совринни қўлга киритади”.
Омонжон Тўхтамирзаев (нейтрал)
"Менимча, Франциянинг имкониятлари юқорироқ. Французлар таркибдаги муаммоларга қарамай, мусобақада ишончли тарзда финалга қадар ўтиб келди. Шунча жароҳат билан ҳам финалга етиб борган жамоага қойил қолмай илож йўқ. Мен ишқибозлик қилган Испания мусобақани тарк этиб бўлган. Шунинг учун бу ўйинда ҳеч кимга мухлислик қилмайман. Бу баҳсда мен чинакамига нейтрал мухлисман десам бўлади. Франция жамоа сифатида кучлироқдек, аммо Аргентина ютса, Месси учун хурсанд бўламан".
Алишер Остонов (Аргентина, 7-2)
"Финалда Аргентина терма жамоасига мухлислик қиламан. Аслида мусобақада Испания терма жамоасини қўллаб-қувватладим. Аммо, "қизил фурия" мундиални эрта тарк этгани сабаб ЖЧ бош совринини Лионель Месси қўлга киритишини хоҳлайман. Мен ҳеч қачон ПСЖ, "Барселона" ёки Аргентина терма жамоаси мухлиси бўлмаганман. Аммо, мен учун Лео энг зўри ва фаолиятида эришмаган ягона совринини қўлга киритишини қаттиқ хоҳлайман. Шунингдек финалда "Атлетико" ўйинчилари Науэль Молина, Родриго де Пауль, Анхель Корреа ва Антуан Гризманннинг ўйинини алоҳида кузатиб бораман".
Оғабек Самисов (Франция, 7-3)
"Франция! ЖЧ аввалида ўзим мухлислик қилган жамоалар маълум босқичда турнирни тарк этди. Очиғи, мен Аргентина чемпион бўлишини истамайман. Бунга маълум сабаблар бор. Масалан, Роналду Европа чемпиони, Месси Америка кубоги ғолиби бўлган. Иккисидан кимдир ЖЧни ютса келгусида ўтган давр эсланганда тенглик бўлмайди.
Шунингдек, 2019 йили футбол газеталарининг бирида Мбаппе футболнинг янги қироли бўлиши ҳақида мақолам чиққан. Ўйлайманки, Мбаппе Пеленинг йўлидан кетяпти. ЖЧларда ғолиблик, ўз мамлакатидан чиқмаган ҳолда совринлар ютиш ва ҳоказо.
Шу жиҳатларни ҳисобга олиб ҳам французларга мухлислик қиламан".
Николай Егоричев (Аргентина, 8-3)
“Бу финал бир тарафлама эмас. Менга Франция ТЖнинг ўйини ёқади, аммо Аргентина учун Лео Месси фактори гапиради. Агар финални “Месси – Мбаппе” қарама-қаршилиги доирасида баҳоласак, Лео тарафдориман. Чунки, Мбаппе аллақачон мундиал чемпионлигини қўлга киритган. Ва эҳтимол, ёшини инобатга олсак, унда яна имкон бўлади, Месси учун эса бу ЖЧ олтинини олиш учун сўнгги имкониятдир”.
Шерзод Нурматов (Аргентина, 9-3)
"Финалда чиройли футболга мухлислик қиламан. ЖЧ олдидан эълон қилинган тахминда бу жамоалар асосий фаворитлар эканлигини қайд этиб ўтгандим. Лекин тан олишим керак, Месси етакчилигидаги Аргентинага симпатиям бор. Франция термасида эса собиқ "канонир" Оливье Жирунинг ўйинларидан завқланаман. Имкониятларни фоизда Аргентина фойдасига 55%/45% деб баҳолаган бўлардим".
Толибжон Қосимов (нейтрал)
"Финалда кучлироқ, муносиброқ бўлгани чемпион бўлишига мухлислик қиламан. Ҳар иккала жамоа ўйинини бевосита стадиондан кўрдим ва уларнинг ҳар иккиси чемпион бўлиш учун қолганлардан муносиброқ ўйнаб келишмоқда. Шу сабаб қайсидир биттасига кўпроқ мухлислик қилмайман".
Зоир Турсунбоев (Аргентина, 10-3)
"ЖЧ-2022 бошланишидан олдин Бразилия ёки Аргентина чемпион бўлса керак деб ўйлагандим, Аргентина финалгача етиб келди ва чемпионлик учун имконияти бор, бугун уларга мухлислик қиламан
Нега айнан Аргентинага? Чунки, Аргентинада Месси ўйнайди ва Лео фаолиятини орзусидаги чемпионлик билан тугатишини кўрмоқчиман".
Оқил Абдубарноев (Аргентина, 11-3)
"Турнир давомида Аргентинага мухлислик қилмаган бўлсам-да, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси финалида футбол галактикасида ўз номини зарҳал ҳарфлар билан қайд этишга улгурган икки афсонадан бирининг ғалаба қозонишини истайман.
Қолаверса, эрта тонгда ширин уйқумизни бузишга хизмат қилувчи "будильник" вазифасини бажарувчи парранда белгисига эга либосда ҳаракат қиладиган жамоанинг амалдаги чемпион саналиши, мовий-оқ рангдаги либос вакилларининг эса 2014 йилда аламли мағлубиятини инобатга олган ҳолда жанубий америкаликларга Нидерландиянинг бошига тушган аянчли қисматни тиламаган бўлардим".
Фахриддин Рўзиев (Франция, 11-4)
"Франция. Чунки, уларнинг таркибида Жиру ва Тео бор (миланчилар).
+Месси чемпион бўлишини хоҳламайман".
Шаҳбоз Беғамов (нейтрал)
"Финалда фаворит бўлмайди аслида. Бу галги финал чин маънода тенг кучли жамоалар иштирокида ўтади. Ҳеч кимга мухлислик қилмайман. Истагим финал қизиқарли ўтиб, голлар урилса, кўп эмоцияли финал бўлса. Ғолиб эса пенальтилар серияси орқали аниқланиши тарафдориман. Агарда ким кўпроқ Жаҳон чемпиони деган номга муносиблиги ҳақида гапириладиган бўлса, унда Аргентинанинг ўйини ёрқинроқ. Ранг-баранг ўйнамоқда, Аргентина".
Азиз Тўхтамуродов (Аргентина, 12-4)
"ЖЧ бошланишидан олдин ҳам Аргентина ғалаба қозонишини тахмин қилгандим. Шу фикрда қоламан.
Персонал мухлиси эмасман. Лекин Месси ёки Роналдудек футбол юлдузи фаолиятини жаҳон чемпиони бўлмасдан якунлаши бироз ачинарли".
Абдулазиз Искандаров (Аргентина, 13-4)
"Финалда Аргентинага мухлислик қиламан.
Месси Жаҳон чемпиони бўлмасдан фаолиятини якунлашга ҳаққи йўқ".
Самандар Шокиров (Аргентина, 14-4)
"Аргентина! Мен турнир бошида Аргентина чемпион бўлишини тахмин қилгандим. Месси жаҳон чемпиони бўлишга ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ муносиб".
Миржалол Норматов (Франция, 14-5)
"Франция! Франция Англияни чиқариб юборгани ва Рафаэль Варан МЮ футболчиси бўлгани учун".
Учқун Азимов (Аргентина, 15-5)
"Ўзим Португалия муҳлиси бўлсам-да Аргентина мундиални ютишини хоҳлайман. Чунки, Роналду ҳам, Месси ҳам бу совринга лойиқ эди. Аммо Роналдуда бу имкон бўлмади. Ҳеч бўлмаса Месси Жаҳон чемпиони бўлишини ҳоҳлайман у бунга лойиқ".
Жалолиддин Халилов (нейтрал)
"Аргентина ёки Франция. Тўғриси, иккала жамоага ҳам мухлис эмасман. Финалгача бўлган йўлни, Франция хотиржам, Аргентина эса "эмоционал" тарзда босиб ўтди. Месси чемпион бўлса эра якуни ёқимли тарзда тугарди аксинча Франция ғолиб чиқса, сўзсиз Мбаппе эрасининг бошланишига гувоҳ бўламиз. Иккала жамоага ҳам омад тилайман".
Жасур Асланов (Аргентина, 16-5)
Мусобақа бошида Аргентинага мухлислик қилишини айтган.
Элдор Акмурзаев (Аргентина, 17-5)
“Кўпчилик каби Аргентина – Португалия финалини кутгандим. Аммо афсуски, Криштиану Роналду учун жорий мусобақа жуда омадсиз якунланди. Лионель Месси эса Қатарга энг юқори спорт формасида етиб келди ва деярли ҳар ўйинда жамоадошларини олдинга етаклай олди. Лео бу ЖЧ унинг учун термадаги фаолиятидаги охиргиси бўлишини айтиб ўтганди. Шу туфайли, Аргентинанинг логотипидаги юлдузлар сони учтага етишини хоҳлайман. Бироқ, Жанубий Америка вакиллари ғолиблик учун татуировка чиздиришлари шарт эмас деб ўйлайман)
Сайтимиз кузатувчилари финалда қайси терма жамоа ғолиб бўлади деб ўйлайсиз?
Аргентина Лионель Месси - 23', Анхель Ди Мария - 36', Лионель Месси - 108', Лионель Месси - 121', Пауло Дибала - 121', Леандро Паредес - 121', Гонсало Монтиэль - 121' |
Чемпионат Мира. Плей-офф . Тур final 18/12/2022, 20:00 5
:
7
Завершен ПП
|
Франция Килиан Мбаппе - 80', Килиан Мбаппе - 81', Килиан Мбаппе - 121', Рандаль Коло-Муани - 121' |
Стадион: Lusail Stadium, 88966 зрителей
Главный судья: Szymon Marciniak
Комментарии