RU

Последние новости

23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  0 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  86 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14

Тожикистон U20 устози: "Жанубий Кореяга қарши қандай ўйнашни биламан, лекин майдонда режадагидек ўйин ўтказиш қийин" Новости

Тожикистон U20 устози: "Жанубий Кореяга қарши қандай ўйнашни биламан, лекин майдонда режадагидек ўйин ўтказиш қийин"

Тожикистон U20 терма жамоаси бош мураббийи Олег Кубарев Уммон ёшларига қарши кечган баҳсдан (1:0) сўнг матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳакида фикрларингизни айтиб ўтсангиз? 

- Ўтган учрашувдан сўнг ғалаба қозониш муҳим эди ва бугун мақсадга эришдик. Учрашувда кўп хатоларга йўл қўйдик, шунга қарамай вазитлар ҳам ярата олдик. 

- Ҳужумчиларингизнинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? Улар жуда кўп вазиятларни кўкка совуришди. 

- Ўтган матбуот анжуманида ҳам хужумчиларимиз ҳақида фикр билдириб ўтгандим. Ўша фикримда қоламан, улар кўп вазиятлардан фойдалана олишмаяпти ва бу бизга зарарга ишламоқда. 

- Ғалаба албатта муҳим, лекин ўйин сифатига ва ўйинчиларингизга қандай баҳо берасиз? 

- Мен ҳар доим катта ёшли жамоаларда ишлаганман. Катталар жамоасида бундай ўйинга яхши баҳо берилмайди, лекин бу таркиб ҳали ёш ва шу сабаб уларни баҳоламайман, чунки улардан ҳамма нарса кутса бўлади.  

- Дарвозабонлар ва ҳимоячилар бугун жуда кўп ҳато қилишди. Бунга сабаб нима? 

- Майдон сифати бўйича саволлар бор дарвозабонимиз тўп майдонда сакраб кетаётгани айтди ва шу сабаб бугун улар кўпроқ ҳато қилди деб ўйлайман, чунки тўп билан муомала қилиш қийинлашади. 

- Кейинги учрашув Жанубий Кореяга қарши, улар 6 очко тўплаб бўлишди ва деярли гуруҳдан чиқишди. Сизнинг жамоангиз учун эса кейинги учрашув ўта муҳим бўлади, кейинги учрашувда жамоангиз қандай ўйин кўрсатади?

- Жанубий Кореяга қарши учрашувда қандай ва қайси услубда ўйнашни биламан, лекин майдонда режадагидек ўйин ўтказиш қийин.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика