Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алишер Жалилов: "Навбаҳор" жуда яхши трансферни амалга оширди"
		
		01 сен 2020 22:43
        Новости	
	 
				 
				Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алишер Жалилов: "Навбаҳор" жуда яхши трансферни амалга оширди"
Ушбу учрашув олдидан Тожикистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси, Душанбенинг “Истиқлол” клуби сардори Алишер Жалиловнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Алишер Ўзбекистонга хуш келибсиз. Йўлда қийинчиликлар бўлмадими?
- Раҳмат. Пандемия сабабли авиақатновлар тўхтаган. Шунга қарамай автобусда яхши етиб келдик. Чегарада бизни яхши кутиб олишди ва ниҳоят Тошкентга етиб келдик.
- Бўлажак ўртоқлик учрашуви олдидан фикрларингиз қандай? Терма жамоангиз қандай тайёргарлик кўрди?
- Ўзбекистон терма жамоасида истеъдодли футболчилар кўп. Жамоани яхши ўргандик. Бундай рақибларга қарши ўйнаш ёқимли. Тошкентга яхши ўйин кўрсатиш учун келдик. Умид қиламан-ки, бўлажак учрашувда ғалаба қозонамиз.
- Ўзбекистонда “Истиқлол” клуби футболчиси Эҳсони Пайшанбе Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига трансфер қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу трансфер ҳақида нима дея оласиз ва собиқ жамоадошингизнинг Ўзбекистондаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Эҳсони учун жуда хурсандман. “Навбаҳор” жуда яхши трансферни амалга оширди.  Ёш бўлишига қарамай у жуда истеъдодли футболчи. Навбаҳор таркибини янада кучайтиришга,ғалабаларига ҳиссасини қўшишига умид қиламан. Ўйлайманки, у ҳаммасини уддалайди.

Дилдора Холбаева суҳбатлашди
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии