RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  15 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Тожикистон Суперкубогида гол урган ўзбекистонлик футболчи ўйиндан сўнг нималар деди? Новости

Тожикистон Суперкубогида гол урган ўзбекистонлик футболчи ўйиндан сўнг нималар деди?

Тожикистон Суперкубоги доирасидан ўрин олган учрашувда "Истиқлол" ва "Хўжанд" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Тенгма-тенг курашлар остида ўтган баҳснинг иккинчи дақиқасида хўжандликлар ҳисобни очишди. Гол эса ўзбекистонлик футболчи Санжар Рихсибоев ҳисобига ёзилди. Афсуски, унинг голи жамоасининг ғалабаси учун етарли бўлмади. Якунда Душанбе жамоаси совринни боши узра баланд кўтарди. Беллашувдан кейин ҳамюртимиз Санжар Рихсибоев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун икки жамоа учун ҳам қизиқарли ўйин бўлди деб айта оламан. 75-дақиқага қадар ғалаба қозониб тургандик. Икки дақиқада гол ўтказиб юбориб баҳсни бой бериш аламли бўлса керак. Рақибимиз Тожикистоннинг энг кучли жамоаси ҳисобланарди. ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга жуда яқин келганди. Аммо, биз ҳам муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Мураббий танаффусда барчаси ўз қўлимизда эканлигини таъкидлади. Ўйинни назорат қилган ҳолда вазиятлардан унумли фойдаланишимиз кераклигини тушунтирди. Биз футболчилар яратган вазиятларимизни голга айлантирганимизда балки, бари бошқача кечиши мумкин эди. Нима ҳам дердим? Ҳаёт давом этади. Тўхтаб қолмаймиз. Бу мағлубият бизни янада кучли қилади. Қалбан қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизни олдинда бошланажак чемпионат баҳсларида ғалабалар билан хурсанд қиламиз деб ўйлайман",- дейди ярим ҳимоячи.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика