RU

Последние новости

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  0 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  8 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  9 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  7 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

Тимур Кападзе: "Қизилқум" 10 киши бўлиб натижа қилиб кетадиган жамоа эмас" Новости

Тимур Кападзе: "Қизилқум" 10 киши бўлиб натижа қилиб кетадиган жамоа эмас"

Coca Cola Суперлигаси 10-тури доирасида "Қизилқум" майдонидаги ғалабадан кейин "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.


- Ғалаба билан жамоамни табриклайман. Қийин бўлишини билардик, ўйинга жиддий тайёрландик. "Қизилқум" сўнгги ўринларда бормоқда, шу сабабли улар ҳар бир очко учун жиддий курашишини билардик. Айниқса, Навоийда ўйнаш осон эмас. Ўйин яхши бўлди. Икки жамоа ҳам курашди. Рақибларнинг биринчи бўлим охирида олган қизил карточкаси бизга қўл келди. Умуман олганда йигитларим яхши ўйин кўрсатишди.

- "Қизилқум" жамоасидан қандай ўйин кутгандингиз?

- Мураббий алмашганди. Тачмурод Агамуродовни яхши таниймиз, қаттиқ ҳурмат қиламиз. Унга омад тилайман. Қандай мураббийлигини биз яхши биламиз. Осон бўлмаслигини билардик. Унда ҳали кўп вақт бўлмади, жамоани эндигина қабул қилиб олди. Шунда ҳам улар ҳимоядан ўйнашини тахмин қилиб, шунга яраша тайёрлангандик. Футболда шундайки, бир услубга тайёрланса ҳам рақиб бошқа услубда ўйнаши мумкин. Биз эса ҳар нарсага тайёр эдик. Биз қандай ўйнаймиз, рақиб қандай ўйин кўрсатиши борасида фикрлар, тахминларимиз йўқ эмасди. 

- Биринчи даврадан кейин "Олимпик" таркибида қандай ўзгаришлар бўлади?

- Жамоаларда селекция ишлари доим бўлади. Чунки кимлардадир ўйин амалиёти камроқ. Ёшлар чемпионатидаги бир қанча футболчиларни кузатяпмиз. Кузатамиз, селекция давом этаверади. Менимча бу нормал ҳолат. Ким кучли бўлса, яхши бўлса майдонга тушади. Бу борада штаб ҳам ишлаяпти, биз ҳам маълумот йиғяпмиз. Айта оламанки, бизда рўйхат бор. 

- Асосий мақсад қандай?

- Футболчиларни кучайтириш. "Олимпик" шу учун ташкил топди. Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш, футболчиларга тажриба бериш ва катта мусобақаларга тайёрлаш. Бошқа жамоалар таркибида ҳам футболчилар бор. Балки "Олимпик" бўлмаганида улар бошқа жамоалар таркибида бўлармиди, билмадим. Ўтган йиллар давомида биз яхши ишлар олиб бордик, деб ўйлайман. Йигитлар анчагина ўсди, ҳозирги кунда улар Суперлиганинг исталган жамоасида ўйнай олишига салоҳияти етарли бўлди. Бу бизнинг ютуғимиз. Термада энг кучлилар йиғилади. Олдимизга қўйилган мақсадга етишишга ҳаракат қиламиз. 

- "Қизилқум"дан ҳам кузатув остига олинган футболчилар борми?

- Ҳа, 2 нафар футболчи бор. Ўтган йили бизнинг таркибимизда эди. "Насаф"дан келган Мурод ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Умуман олганда кўп футболчини кузатяпмиз, уларни таниймиз, яхши биламиз. Қайси жамоа таркибда тушаётган бўлса, улар учун ҳам хурсандмиз. "Қизилқум"га омад тилайман, улар қийин ҳолатда. Бу ерда рухий ҳолат, босим ҳам бор. Ньюанслар кўп. Масалан бугун қизил карточка ҳам таъсир қилди. Чунки "Қизилқум" 10 киши бўлиб натижа кўрсатадиган жамоа даражасида эмас. Шу сабабли Шамаковичга, "Қизилқум"га омад тилайман. Бу ўрин "Қизилқум" учун эмас, умид қиламанки, улар бу ердан чиқиб кета олишади ва мавсум якунида керакли жойда бўлади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика