RU

Последние новости

22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  2 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  3 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  6 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  29 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  5

Тимур Кападзе: "Бугун "Пахтакор" хатога йўл қўймади, айниқса, Қувватов" Новости

Тимур Кападзе: "Бугун "Пахтакор" хатога йўл қўймади, айниқса, Қувватов"

Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Олимпик" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.

"Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. "Пахтакор" мамлакатимизнинг энг кучли клубларидан бири, менимча, ҳозирда энг кучлиси десак ҳам бўлади. Баҳс курашларга бой, қизиқ ўтди. Стадионга келган мухлислар менимча, зерикиб қолишмади. Бизда ҳам яхши имкониятлар бўлди, қаердадир омадимиз келмади, қаердадир рақиб тажрибаси асқатди. Ғалаба қозонганимизда яхши бўларди, "Пахтакор"ни ярим финалга чиққани билан табриклайман", - дейди Тимур Кападзе.

- Менимча, бугун Қувватов фаолиятидаги энг зўр сейвларни намойиш этди...

- Тўғри, менимча, Абдуманнонов ва Мамасидиқовнинг зарбаларидан кейинги сейвларини кўрдик. Қувватов қандай даражада эканлигини биламиз, терма жамоага номзод посбон. Футбол хатосиз гол бўлмайди, бугун рақиб хато қилмади, айниқса, Қувватов.

- "Олимпик" мавсум давомида яхши ўйин намойиш этмоқда. Агар футболчиларга Суперлига клубларидан таклиф бўлса, уларни қўйиб юборишга тайёрмисиз?

- Энг биринчи вазифам, йигитларни яхши даражага олиб чиқиш ва терма жамоага муносиб футболчи бўлишини таъминлаш. Агар яхши таклифлар бўлса ва ўша клубларда футболчилар ростдан ҳам ўсишига ишонсак, албатта, уларга қаршилик қилмаймиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика