RU

Последние новости

18:09Япония Бразилиянинг додини берди  0 17:54Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:40Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  8 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  8 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  12

Темурхўжа Абдухолиқов олий лигадаги юбилей – 50-голини киритди Новости

Темурхўжа Абдухолиқов олий лигадаги юбилей – 50-голини киритди

Хабарингиз бор, жорий йилги мавсум “Локомотив” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов учун анча сермаҳсул тарзда ўтмоқда.

Зеро маҳоратли ўйинчи тез-тез рақиблари дарвозасини ишғол этиб, “Локомотив”нинг ғалабаларига ўзининг муносиб хиссасини қўшиб келмоқда.

Абдухолиқов ўтган сафар “Машъал” билан ўйинда учта гол уриб, хет-трикка эришганди. Бугун бўлиб ўтган “Бухоро”га қарши баҳсда ҳам Темурхўжа Абдухолиқов ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди. Натижада ушбу футболчининг жорий мавсумда олий лига доирасида киритган голлари сони 20тага етди. Умумий жиҳатдан олиб қараганда эса у Ўзбекистон чемпионатидаги юбилей – 50-голини урди. Ҳали олдинда яна бир нечта учрашув бор эканини инобатга оладиган бўлсак, Темурхўжа Абдухолиқов ҳали ўз голлари сонини янада орттириб олишига ишонамиз.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, шу пайтга қадар “Локомотив”нинг ҳеч бир футболчиси олий лигада бир мавсум давомида 20та гол киритмаган эди. Фақатгина Фарҳод Тожиев 2013 йилги мавсумда 17 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлганди. Бу эса Темурхўжанинг бир мавсумда олий лига доирасида урилган голлар сони бўйича “Локомотив”нинг рекордчисига айланиб олганини англатади.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика