Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"
14 окт 14:20
Новости


Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"
Уругвай терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Факундо Торрес Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ғалабадан хурсандман. Терма жамоадан чақирув олиш муҳим аҳамиятга эга.
Жаҳон чемпионати яқинлашаётганини биламиз ва ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланишимиз керак. Барча ўз вазифасини жиддий бажаришга интилмоқда. Мураббий биздан талаб қилган вазифаларни бажардик деб ўйлайман", – деди 25 ёшли футболчи.
Похожие новости

Комментарии