RU

Последние новости

08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  1 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  1 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  12

Темурхўжа Абдуҳолиқов: "Темур Кападзенинг ишларига омад тилайман" Новости

Темурхўжа Абдуҳолиқов: "Темур Кападзенинг ишларига омад тилайман"

Қатар юлдузлар лигасининг "Ал Сайлия" жамоасида тўп тепаётган Темурхўжа Абдуҳолиқов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркибидан жой олди.

Биз Абдуҳолиқов билан боғланиб ундан ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.



- "Ал Сайлия" жамоасида қандай янгиликлар бор. Умуман ички чемпионат қай даражада кетмоқда?

- "Ал Сайлия" жамоаси мусобақа жадвалида тўртинчи поғонада бормоқда. Иккинчи даврани жуда ҳам ёмон ўтказяпмиз. Шунинг учун ҳам биздан олдинги жамоалар анча илгарилаб кетишган. Биздан кейинги жамоалар эса деярли бизга етиб олишди. Энди қолган 5та турдаги ҳар бир ўйинлар финалга тенг бўлади. Агарда барчасида ғалаба қозонсак, ОЧЛ "плеф-офф" йўлланмасини қўлга киритамиз.

- Жамоанинг салбий натижалар қайд этишига сабаб нима?

- Жамоанинг биринчи даврада кўрсатган ўйини иккинчи даврада умуман чиқмай қолди. Лекин ҳозир ҳам тўртинчи ўринни эгаллашимиз учун имкониятимиз бор.

- МТЖдаги ўзгаришлар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Фақат ижобий фикр билдириб омад тилаб қоламан. Темур акан учун ЎФА томонидан узоқ келажакни кўзлаб қилинган режа, деб ўйлайман. Темур Кападзенинг ишларига омад ва муваффақият тилаб қоламан.

- Сизга бошқа жамоалардан таклифлар ёки қизиқишлар бўлдими?

- Албатта, таклифлар ҳам қизиқишлар ҳам бўлди. Лекин "Ал Сайлия" жамоаси билан шартномам борлиги сабабли ҳеч қандай трансфер ўхшамас эди. Ёзда кўрамиз.

- Ўзбекистондан таклиф бўлдими?

- Албатта, лекин бу сир бўла қолсин.



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика