RU

Последние новости

13:00Буффоннинг ўғли Филиппо Инзаги жамоасида дебют қилди  1 12:33"Манчестер Юнайтед" АҚШда турнир ташкил қилади  0 12:10Суперлига 1-туридаги водий дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:42"Челси" нидерландиялик ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда  0 11:17Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди  2 10:50«Реал Мадрид» Мбаппега катта миқдорда бонус берди  4 10:18«Атлетико» футболчиси узоқ муддатга четлатилиши мумкин  10 09:52Клаудио Раньери Шомуродов ҳақида фикр билдирди  6 08:49Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  6 08:16Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:55Суперлига. Насаф ўз уйида ғалаба қозонди, Шароф Муҳиддиновдан СУПЕРГОЛ!  1 07:40Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси  0 03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  14 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  21 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   12

Темур Турдиев: "Динамо" билан ўйинда ҳам ғалаба учун ўйнаймиз" Новости

Темур Турдиев: "Динамо" билан ўйинда ҳам ғалаба учун ўйнаймиз"

Ўзбекистон Биринчилигининг 5-тур ўйинлари давом эттирилди. "Орол" - "Зомин" учрашуви майдон эгаларининг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Биз учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Темур Турдиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Беллашувда меҳмонлар ҳисобни очишди. "Зомин"нинг голига бир дақиқа ичида жавоб қайтарганимиз бизнинг ютуғимиз бўлди. Шундан кейин меҳмонлар яна бир марта ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бу сафар ҳам ҳисобни тезда тенглаштира олдик. Айтишим керак, биринчи бўлимда бизнинг ўйин унчалик қовушгани йўқ. Аксинча, меҳмонлар яхшироқ ҳаракат қилишди. Уларда кучли жамоа борлиги кўриниб турди. Шунчаки, ҳисоб 1:1 бўлиб турганида "Зомин"нинг бир аъзоси қизил карточка олгани ҳам уларнинг ўйинига салбий таъсир қилди, чоғи.

Танаффусдан кейин устунлик тўлалигича биз тарафда бўлди. Якунда натижа ҳам шунга мос бўлди. Бу сафар биз бўлим аввалида гол урдик. Ундан кейин тўртинчи, бешинчи ва олтинчи голни ҳам ургандик. Аммо офсайд дея баҳоланган олтинчи голимиз инобатга олинмади. Навбатдаги турда "Динамо"ни қабул қиламиз. Гарчи самарқандликлар етакчилардан бири бўлса-да, учрашувда ғалаба учун ўйнаймиз, - дейди Турдиев.


Фурқатбек Нишонов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика