RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Темур Кападзе: "Биз учун ғалаба жуда керак эди" Новости

Темур Кападзе: "Биз учун ғалаба жуда керак эди"

Ўзбекистон - КХДР баҳси якунига етгач, жамоамиз ярим ҳимоячиси Темур Кападзедан қиcқача интервью олдик.
- Ўйин қанчалик қийин кечди?
- Биринчи учрашув ҳеч қайси жамоа учун осон кечмаслиги аниқ эди. Бугун ҳам шундай бўлди. Биринчи бўлим бироз қийинроқ бўлди, аммо танаффусдан кейин ўзимизни кўрсата олдик. Биз учун бу беллашувда чиройли ўйиндан кўра, ғалаба қозониш муҳимроқ эди.

- Рақиб қайси томонлама қийинчилик кўрсатди?
- Биз кореяликларни иккинчи рақамли жамоа сифатида ҳаракат қилишини билардик. Ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Рақиб асосан "иккинчи қават"да устунлик қилишга ҳаракат қилди. Биз гол уриб олгач, КХДР асабийлаша бошлади, агар иккинчи тўпни ҳам киритганимизда, улар умуман ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборган бўлишарди.

- Бир вазиятда бош билан гол уришингиз мумкин эди.
- Ўша вазиятда кореяликларни шунчаки омад голдан қутқариб қолди деб ўйлайман. Агар тўп дарвоза устунига тегмасдан гол бўлганида, биз учун ўйиннинг қолган қисми янада осон кечарди.

- Ҳакам томонидан қўшиб берилган охирги дақиқада гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди.
- Ўша вазиятда ўзимизни бироз бўш қўйиб юбордик. Албатта, баҳс охирларида ҳамма толиққан, қолаверса, ўйин пайтидаги кучли ёмғир - буларни ҳам инобатга олиш лозим. Яхшиям ўша вазиятда Игнатий Нестеров тўпни қайтариб юборди, агар гол ўтказиб юборганимизда жудаям аламли бўларди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика