RU

Последние новости

14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  0 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  1 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  7 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  16 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  4 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4

Текинга ишлаётган мураббий ҳақида Новости

Текинга ишлаётган мураббий ҳақида

Апеннин ярим оролида ўзига хос ҳаётий принципларга эга футбол мураббийи фаолият кўрсатмоқда.

Сильвио Бальдини – кўпчиликка нотаниш, билганларнинг ҳам ёдидан кўтарилиб улгурган мураббийлардан бири ҳисобланади. Охирги 15 йил давомида у тўрт бор А Серияга қайтди: "Эмполи" билан (ҳужумда Томмазо Рокки ва Тото Ди Натале ўйнарди) 2002 йилда, "Парма" билан 2004 йилда, 2005 йил "Лечче" ва 2007 йили "Катанья" билан.

"Катанья"да мураббийнинг "кетмони учмади" ва натижалар мақтанишга арзигулик эмасди – Бальдини мавсум якунига етмай истеъфога чиқарилди. Шунга шхшаш картина Лечче ва Пармада ҳам юз берганди.

2017 йилдан Сильвио С Серия вакили "Каррарезе" бош мураббийи ҳисобланади. Эътиборли жиҳати шундаки, Сильвио меҳнати учун умуман маош олмайди. Бугунга келиб, "Каррарезе" мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жамоа натижаларида Массимо Маккароне ва Франческо Тавано муҳим роль ўйнашмоқда.


"Мен ўзим севган иш билан машғулман. Ҳеч ким келиб асабимга тегмайди, қандай қилиб бундай гол қўйворганимиз ёки фалончи футболчини нега майдонга туширмаганим борасида тергамайди. Фойдасиз, фақат муносабатлар ёмонлашиши ва асаб толалари узилишига сабаб бўлувчи саволлар йўқ.

Мен ҳомийларга, менга ойлик тўлаётган, жамоага пул бераётган одамга ҳеч нимани тушунтиришга, ҳисобот беришга мажбур эмасман. Чунки ҳеч ким менга маош тўламайди. Футболга инвестиция киритаётган ишбилармон билан тил топишиш мушкул вазифа. Ҳеч қачон жамоаси бош мураббийини эркин қўйиб қўйган, унинг ишига умуман аралашмайдиган президентни кўрмаганман.  

Ҳаётта сен ё ғалаба қозонасан, ё ниманидир ўрганиб оласан. Фақат ғалаба ёки мағлубият бор, бошқа вариант йўқ дейдиганлар, эртами-кечми қаттиқ адашаётганларини тушуниб етадилар. Бир марта берилувчи ҳаётинг ўтиб борар экан, кундан-кунга тушуниб, англаб борасанки, инсон фақат ўзи ёқтирган ишлар билан машғул бўлиши лозим.

 
Мен ўзим ва оилам учун ишлаб, пул топиб бўлдим. Тўғри, бугунги кунда турли клубларда ишлаётган ҳамкасбларим билан солиштирганда бу сариқ чақа. Мен 2380 евро нафақа пули оламан, бу жуда кам дерсиз, лекин бошимни тик тутиб, хотиржам яшайман".

Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика