RU

Последние новости

14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  0 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  0 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  0 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  1 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  0 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  3 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  3 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   2 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  61 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  1 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  30 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0

Тарихда бугун: Ҳайратдаги Нуриев ва ғазабдаги Абрамов Новости

Тарихда бугун: Ҳайратдаги Нуриев ва ғазабдаги Абрамов

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаётгандик.

Гарчи, қатор чемпионатлар, шу жумладан Бундеслига старт олганига қарамай ушбу лойиҳани ҳозирча тўхтатмай турамиз.

Фото Тарихда бугун: Мансур Саидов ва Акмал Холматови бор "Нефтчи", кучли ёмғир остида ўтган ўзбек "Эл Классико"си

Бугун Суперлига яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз.

Суперлига-2019 9-тури доирасида мухлислар Тошкент дербиси гувоҳи бўлишганди. Андрей Фёдоров бошқарувидаги "Локомотив" жамоаси ўз майдонида Вадим Абрамов устозлигидаги "Бунёдкор"ни қабул қилган. Учрашувда ҳисоб очилмаган, 90+4 - дақиқада "қалдирғочлар" киритган голни ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат деб инобатга олишмаганди. Ўша вазият кўплаб мунозараларга сабаб бўлганди.

Дарвоқе, Суперлига-2019нинг якунида "Локомотив" 49 очко билан вице-чемпион бўлган эрса, "Бунёдкор" 43 очко билан бронза медалларини ўзиники қилганди.


Суперлига-2019
9-тур
, 17.05.2019
Тошкент, "Локомотив" стадиони, 3112 томошабин
"Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Фирдавс Норсафаров.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 7.Азизбек Ҳайдаров (77.Диёр Туропов, 61), 8.Жамшид Искандеров (9.Филип Райевац, 80), 23.Йован Жокич, 71.Арсланмират Аманов (14.Азизбек Амонов, 46), 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов.
Захира: Маъмур Икромов, Авазбек Ўлмасалиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Бобур Эргашев, Игорь Йелич.

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 3.Ислом Қобилов, 6.Анвар Ғофуров, 19.Нурилло Тўхтасинов, 8.Жасур Жалолиддинов (34.Суҳроб Иззатов, 55), 10.Хуршид Ғиёсов (30.Абдулла Абдуллаев, 79), 26.Улуғбек Абдуллаев, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Санжар Қодирқулов, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (20.Владислав Нуриев, 59).
Захира: Муроджон Зуҳуров, Сергей Прохоров, Бобурбек Фарҳодов, Санжар Рихсибоев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Фаррух Икромов.

Огоҳлантиришлар: Д.Ҳошимов 33, Д.Туропов 90+1 - А.Ғофуров 80, С.Иззатов 90+3.

Учрашувни стадиондан кузатиш учун келган мухлисларга "Локомотив" клуби муборак рамазон ойи муносабати билан ифторлик қилиб олиш учун егулик ва ичимликлар тарқатилганди.



Бир йил олдин дербида асосий таркибда тушганлардан фақат Хуршид Ғиёсов ва Улуғбек Абдуллаев ҳозир "Бунёдкор" таркибида эмас.


Ўтган мавсум "Бунёдкор" ўйинида асосий бошқарувчи бўлган Лутфулла Тўраев тўп билан.


Жавоҳир Илёсов.


"Бунёдкор" мухлислари.


"Локомотив" мухлислари.


Тўп учун курашда Мираҳмадов ва Жокич.


Тўқнашув.


Бугунги кунда Ж.Корея К-2 лигасида тўп ҳаракат қилувчи "Аньянг" клуби аъзоси Хуршид Ғиёсов ҳамда Ж.Корея К-лигаси вакили "Сеонгнам"да ўйнаётган Жамшид Искандеров.


Жасур Жалолиддинов.


Андрей Фёдоров.


Ўтган мавсум Суперлигада 11та гол урган Темурхўжа Абдухолиқов.


Вадим Абрамов.


Сардор Мирзаев 52-дақиқада ҳимоячиларни доғда қолдирда ва зарба берди, аммо...


Аммо, меҳмонлар дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов жамоасини голдан қутқариб қолганди.


Бой берилган имкониятга Темурхўжанинг муносабати.


"Локомотив" стадиони медиа трибунаси.


"Локомотив"да унчалик омади юришмаган Райевац.


Ўйиннинг 90+4 - дақиқасида Владислав Нуриев ҳисобни очганди, аммо ён чизиқ ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.


Гол инобатга олинмаганидан ҳайратга тушаётган Нуриев.


Абрамов ҳазаб отига минди ва ён чизиқ ҳаками ёнига борди.


ЎФА: “Локомотив” дарвозасига урилган голда оффсайд бор эди


Вадим Абрамов: "Қанот ҳаками хато қилди деб ўйлайман"

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика