UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  0 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  2 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  4 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  4 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  35 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0

ЎФА: “Локомотив” дарвозасига урилган голда оффсайд бор эди Янгиликлар

ЎФА: “Локомотив” дарвозасига урилган голда оффсайд бор эди

Бир неча дақиқа олдин “Локомотив” ва “Бунёдкор” футбол клублари иштирокидаги Тошкент дербиси ўз якунига етди.

Ўйиннинг сўнгги сонияларида “Бунёдкор” футболчилари томонидан урилган гол ўйиндан ташқари ҳолат деб баҳоланиб, ҳисобга олинмади.

Мазкур ҳолатда учрашувни бевосита стадиондан шарҳлаб борган телеканал шарҳловчиси тўп узатилаётган вақтда ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эканини бир неча бор таъкидлади. Вазият такроран кўрилганида ҳам футбол мухлислари гол киритган футболчида ўйиндан ташқари ҳолат йўқ деб ҳисоблаши мумкин. Аммо футболнинг замонавий қоидаларига мазкур вазият оффсайд деб ҳисобланади.

IFAB қоидаларида келтиришича, оффсайд ҳолатида турган футболчи дарвозабон ҳаракатланиши ва назорат қилиши мумкин бўлган кўриш доирасини (обзор) тўсиб қўйган бўлса, гарчи шу футболчи тўпга тегинмаган тақдирида ҳам қанот ҳаками байроқчасини кўтаришга ҳақли. Демак, бу вазиятда дербида ишлаган лайнсмен тўғри қарор қабул қилган. Яъни, тўп “Бунёдкор”нинг 3-рақамли футболчиси Ислом Қобиловга тегмаган бўлса-да, унинг ҳаракатланиш нуқтаси ҳамда дарвозабоннинг бу вазиятдаги ҳолатидан келиб чиқиб, ўйиндан ташқари ҳолатни эълон қилиш мумкин. Қисқа қилиб тушунтирганда, мана шу нуқтада Ислом Қобилов бўлмаганида дарвозабоннинг ҳаракати бошқача бўлиши, у катта эҳтимол билан олдинга ҳаракат қилиши мумкин эди. Бироқ бу ерда 3-рақамли футболчи дарвозабонни чалғитувчи образида намоён бўлди.



Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси футбол мухлисларидан ва айниқса футбол журналистларидан фикр бераётганда шошилмасликни сўрайди. Ҳакамлар қўмитаси бир неча кун аввал спорт журналистлари билан эркин мулоқотга тайёр эканлигини кўрсатишганди. Улар, шунингдек, ҳар бир ҳолатни таҳлил қилиб бериш учун ҳам масъулдирлар. Кўр-кўрона хато қилаётган рефериларга нисбатан чоралар кўрилаётганини эса ҳамма кўриб, билиб турибди.

Ташкилот биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов яқин йиллар ичида Ўзбекистонга ҳам VAR тизими кириб келиши йўлида ҳаракатлар борлигини таъкидлаганди. Бу каби замонавий техника вазиятни қайтадан кўриш ва шошилмасдан хулоса чиқариш имконини бериши мумкин. Айни вақтда эса футбол реферилари ҳар бир учрашувга масъулият билан ёндошишга ҳаракат қилишяпти.


Видео. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0. Сўнгги дақиқада урилган гол ҳаққониймиди?

Рейтинг: -100   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика